Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фарғона вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули
18-07-2019 10:45 0 421 Рейтинг0 Чоп этиш

Фарғона вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули

Фарғона вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули

Фарғона вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.М.Ғаниев томонидан Марғилон шаҳар 1-сонли давлат ихтисослашган умумтаълим мактабида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Қабул Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 11 июлдаги 07-1620-сонли топшириқ хатига асосан ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилиб, унда Марғилон, Фарғона ва Қувасой шаҳарлари, Фарғона, Қува туманларидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида барча вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, прокуратура, ИИБ ва суд органлари ҳамда шаҳар, туманларнинг сектор раҳбарлари иштирок этдилар. Қабулда жами 122 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита вилоят ҳокимига 86 та мурожаат келиб тушди. Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 25 та уй-жой билан таъминлаш ва таъмирлаш, 8 та ишга жойлашиш, 4 та банк кредити ажратишдаги муаммолар, 7 та моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалаларда мурожаатлари кўриб чиқилди.
Фарғона вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули

Ўтказилган қабул натижалари бўйича 15 нафар мурожаатчиларнинг масаласи жойида ижобий ҳал этилди, 8 нафар мурожаатчиларга тушунтириш берилди, 63 та мурожаатлар бўйича амалдаги қонунларга кўра ўрганиб чиқиш учун қабулда иштирок этган вилоят бошқарма, ташкилотлари раҳбарлари ҳамда шаҳар, туман ҳокимларига топшириқлар берилди.

Фарғона шаҳар Ўзбекистон овози кўчаси 14/14-уйда яшовчи Рахмонова Гулнора ва бошқаларнинг “Ноқонуний қурилиш тўғрисида”ги, Фарғона шаҳар Ўрмончилар кўчаси 43-уйда яшовчи Мўсидинова Зулфиянинг “Иш билан таъминлаш ва тўлов шартномаси бўйича маблағни тўлаб беришга амалий ёрдам бериш тўғрисида”ги, Фарғона шаҳар Шодиёна кўчасида яшовчи Узақова Халиманинг “Иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, Тошлоқ тумани Турон кўчаси 50-уйда яшовчи Амриддинов Абдулалининг “Фарзандини топишда амалий ёрдам бериш тўғрисида”ги, Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчаси 294-уйда яшовчи Мусаев Аъзамнинг “Қурилиш материаллари билан таъминлашда ёрдам бериш тўғрисида”ги ва бошқа қатор мурожаатларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Фарғона вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули

Оммавий сайёр қабуллар давомида мактаб ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан гавжум бўлди.
Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фарғона вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади

expo
Боглиш маколалар