Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Водий тулпорлари
11-07-2019 12:32 0 574 Рейтинг1 Чоп этиш

Водий тулпорлари

Водий тулпорлари

Мана икки кун давомида Оммавий аҳборот воситалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Фарғона водийсига ташкил этилган инфо-тур доирасида водий айланмоқдамиз. Ҳозирда Қувасой шаҳридаги Қорабайр зотли отларни кўпайтиришга иҳтисослашган Водий тулпорлари мажмуасига ташриф буюридик.


Шу ўринда баъзи бир маълумотларни келтириб ўтадиган бўлсак мазкур мажмуа Президентимизнинг Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига асосан ташкил этилган.

Мутаҳассисларнинг қайд этишича қора Байр зотли отлар устидаги дастлабки селекция ишлари бундан уч ярим минг йил аввал Қадимги Фарғона водийсида ва Жиззаҳ воҳасида бир пайтнинг ўзида олиб борилган экан. Кўҳна Хитой ёзма манбалари ва мамлакатимизнинг турли худудларидан топиб ўрганилган қоятош суратлари Петроглифлар Қорабайр зотли отларнинг ёши уч ярим минг йилдан зиёд эканини амалда исботлайди. Фарғона водийсида топилган тош суратлари эса эрамиздан аввал уч ярим минг йилдан аввал йилқичилик билан шуғулланувчи аждодларимиз Қорабайр зотли отларнинг суратини чизганлиги замонамиз олимларининг тадқиқотларида исботланган.

Ўрта асрлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Жалолиддин Мангуберди, соҳибқирон Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби аждодларимиз қорабайир отлари билан улкан муҳорабаларда зафар қучганлиги ҳақида кўплаб далиллар бор.

Водий тулпорлари

Айни дам биз Қувасой шаҳридаги Кварс акциядорлоик жамияти томонидан икки ярим гекдар ҳудудда ташкил қилинган. Қорабайр зотли отларни кўпайтиришгна иҳтисослаштирилган мажмуаси раҳбари Боймурод Суронов билан суҳбатлашдик.

- Биз бу ишларни энг биринчи йигирмата от олиб келишдан бошлаганмиз. Кейинчалик ўзингиз кўриб турганингиздек қирқ саккизтадан ошди. Бу соҳани ривожлантириш мақсадида бизга маҳаллий ҳокимият томонидан етти ярим гектар ер ажратилди. Кўриб турганингиздек кўпкари спортини ривожлантириш ва дунё ареналарига спорт отларини олиб чиқишдан иборат. Бизда қўшимча ипотерапия от спорти билан ривожлантириш йўлга қўйилди.

Водий тулпорлари

Водий тулпорлари

Ҳозирлда инфо-тур давом этмоқда навбатдаги манзил Қўштепа тумани бўлади. Ундан сўнг эса Марғилон шаҳрига йўл оламиз. Бу ерда куннинг иккинчи ярмида Буюк ипак йўли ҳалқаро фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда кейинги саҳифаларимизда маълумот бериб ўтамиз.

Манба маҳалла телерадиоканалидан олинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Миромон, болажоним менинг Унинг ҳар бир ютуғи менинг кичик ғалабамдир!

Нур қайтаргич керак (ми)...?

Ислом Каримов ҳақида “Олов тутган одам” номли роман ёзилди

Перм ўлкаси губернатори Ўзбекистон фуқаросини мукофотлади

expo
Боглиш маколалар