Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси жамоатчиликка ҳисобот берди
08-07-2019 14:00 0 430 Рейтинг1 Чоп этиш

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси жамоатчиликка ҳисобот берди

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг жорий йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти ва истиқболдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси жамоатчиликка ҳисобот берди

Унда Қўмита аъзолари, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Анжуманда таъкидланганидек, жорий йилнинг биринчи ярми Қўмита учун ўз вазифаларини амалга оширишга нисбатан янги ёндашувлардан фойдаланиш, аграр тармоқ ва экология соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг сабабларини ўрганиш, камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш борасида анча қизғин давр бўлди.

Хусусан, ҳисобот даврида Қўмита томонидан 12 та мажлис ўтказилиб, уларда 16 та масала, шу жумладан 4 та қонун кўриб чиқилди.

Қўмитанинг қонунчилик фаолияти доирасида кўриб чиқилган ушбу ҳужжатларнинг мамлакатимиз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичида қўйилган мақсад ва вазифалар рўёбини таъминлашдаги аҳамияти катта. Хусусан, “Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Яйловлар тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа ҳужжатлар бўйича Қўмита хулосалари берилди.

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси жамоатчиликка ҳисобот берди

Ўтган давр мобайнида Қўмита қишлоқ хўжалигида ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, фермер хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этишда ўзининг назорат-таҳлил ваколатларидан самарали фойдаланиб, бир қатор чора-тадбирларни амалга оширди. Хусусан, ҳисобот даврида Қўмита аъзолари томонидан 7 та назорат тадбири, 3 та конференция ва семинар ўтказилиб, сайловчиларнинг, шунингдек мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан жами 19 та парламент ва сенатор сўрови юборилган.

Жумладан, “Қишлоқ хўжалиги тараққиёти: қонунчилик, технологиялар ва инновациялар”, “Қишлоқ ва сув хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш: муаммолар ва уларнинг ечими” мавзуларида ташкил этилган конференция ва семинарларда долзарб масалалар ўрганилиб, тегишли тавсиялар қабул қилинди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, Қўмита ўз фаолиятида қишлоқ хўжалиги тараққиётига оид барча йўналишларни такомиллаштириш бўйича қабул қилинган дастур ва ҳужжатлар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади. Хусусан, фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларнинг жойларда ижро этилиши ўрганилди. Бу борада амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилди ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Қўмита томонидан ўз вазифаларини амалга ошириш жараёнида мамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигига зарар етказаётган омилларни аниқлаш, бу соҳадаги муаммоларнинг туб сабабларини ўрганиш ва ечимини топишга алоҳида аҳамият берилди. Жумладан, Сув объектларига оқинди сувларни оқизиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига парламент сўрови юборилди.

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси жамоатчиликка ҳисобот берди

Шунингдек, Қўмита томонидан “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартларига оид қисмининг Тошкент вилоятида ижро этилиши, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг чиқиндиларни сақлаш, кўмиб ташлаш ва утилизация қилишга доир талабларга оид қисмининг Сурхондарё ҳамда Фарғона вилоятларида ижро этилиши ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар мутасадди идораларга юборилди.

Қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтириш, давлат дастурларининг бажарилиши масалаларига бағишлаб Қўмита томонидан ўтказилаётган тадбирлар ҳақида фуқароларни хабардор қилиш мақсадида телевидение, радио ва даврий матбуот саҳифаларида сенаторларнинг 364 дан ортиқ чиқиши ташкил этилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг 2179 та ёзма ва оғзаки мурожаати, жумладан Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 204 та мурожаат кўриб чиқилди.

Халқ билан мулоқотнинг тўғри йўлга қўйилиши, фуқароларнинг муаммоларини ҳатто уйма-уй юриб ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида сайловчилар билан 1400 дан зиёд учрашув ўтказилиб, 1771 нафар фуқаро қабул қилинди.

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси жамоатчиликка ҳисобот берди

Галдаги вазифалар ҳақида сўз юритилар экан, таъкидландики, Қўмита ўз фаолиятида асосий эътиборни Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 июнда бўлиб ўтган Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида сўзлаган нутқида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратади. Хусусан, бу борада ишлаб чиқилган Сенатнинг чора-тадбирлар режасига мувофиқ Қўмита Қишлоқ хўжалиги вазирининг аграр соҳани ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати ҳақидаги ҳисоботини эшитиш, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари фаолиятининг амалдаги ҳолати ва уларнинг ташкилий ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалаларини ўрганиш, ривожи орқада қолаётган ғўза майдонларида қўшимча агротехник тадбирларни ўтказиш ишларини вилоятлар мисолида ўрганиш ва бу масала юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборотини эшитиш каби чора-тадбирлар белгиланганлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, вазирлик ва давлат қўмиталари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифаларни бажариш, уларга эришиш бўйича 4 та вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш режалаштирилган.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзолари журналистларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб бердилар.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

Катта Фарғона каналидаги кичик ГЭСлар каскадининг ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтдир

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси борасидаги баъзи тушунчалари

expo
Боглиш маколалар