Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Кафолат суғурта компаниясининг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди
04-07-2019 09:03 0 632 Рейтинг1 Чоп этиш

Кафолат суғурта компаниясининг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Куни кеча Миллий матбуот марказида “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJда инновациялар ва янги суғурта хизматларининг амалиётга жорий этилиши ва компания ходимлари салоҳиятини янада ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Кафолат суғурта компаниясининг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Тадбирда “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашдилар.
Матбуо танжуманини компания Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Нарзуллаев қисқача кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.
Шундан сўнг анжуманнинг асосий мавзуси бўйича компания Бошқаруви инновациялар ва қалтисликларни бошқариш департаменти раҳбари Вали Махамаджонов“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJда инновациялар ва янги суғурта хизматларининг амалиётга жорий этилиши юзасидан ОАВ вакилларига ахборот берди.
Компания 100 дан ортиқ мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизматларини таклиф этган холда, Ўзбекистон суғурта бозорида филиаллар тармоғининг кенглиги бўйича биринчи ўринни эгалламоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 219 тани ташкил этади, яъни 15 та филиал, 60 та бўлим ва 144 та суғурта марказлари.

Кафолат суғурта компаниясининг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Мижозларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ томонидан 2019 йил биринчи ярим йилликда3 та янги суғурта хизматлари ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилди: 1)Йўловчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш; 2)Онкологик касалликлардан суғурта қилиш; 3)Юк ташувчиларнинг жавобгарлигини ихтиёрий суғурта қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3584-сонли Қарори билан “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ва “Ўзагросуғурта” АЖ ҳамкорликда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида ташкил этилган темир йўл ва авиачипталар сотишга ихтисослаштирилган 14 та махсус кассаларда суғурта хизматларини кўрсатиш жойлари ташкил этилган.

Кафолат суғурта компаниясининг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Мазкур қарор ижросини таъминлашда “Ўзагросуғурта” АЖ билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 6 ойи мобайнида 17 460 та суғура полислари сотилиб,1,3 трлн сўм суғурта жавобгарлиги олинган..
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3777-сонли «Ҳар бир оила-тадбиркор"дастури асосида «Кредитларни суғурталаш» суғурта тури бўйича жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 1 740 та суғурта полислари сотилиб, 35,4 млрд. сўм жавобгарлик олинди.

Миллий суғурта бозоридаги кучли рақобат шароитида мижозларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJнинг устувор вазифаларидан ҳисобланади.
2019 йил 6 ойда компания 440698 та суғурта шартномаларини имзолаб, 82,3 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлади.
2019 йил 1 июль холатига кўра юзага келган суғурта ҳодисалари бўйича 4076та даъво аризалари келиб тушди, амалга оширилган суғурта тўловлари ҳажми 14,4 млрд. сўмни ташкил этди.

Ходимлар салоҳияти – ташкилотнинг энг асосий бойлиги ҳисобланади ва корхонани бошқаришда унинг шакллантирилишига энг муҳим мезон сифатида қаралиши лозим. Чунки корхонанинг рақобатбардошлиги бу билан чамбарчас боғлиқ.
Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда компания тизимида ходимларни танлаш, уларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва жой-жойига қўйиш масаласига алоҳида ёндашилади. Компания ходимларининг иқтисодий, маданий-маърифий билимларини, профессионал малакаларини, кўникмаларини доимий равишда Республика Олий ўқув юртларида, академияларида, турли ўқув курсларида ва чет эллардаги ўқув марказларида ошириб борилишига зарур шароитлар яратилган. Айни вақтда фаолият юритаётган ҳодимлардан 10 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, 16 нафари Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини, 16 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиха бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Бизнес ва Бошқарув Республика олий мактабини муваффақиятли тамомлаган.

Биргина 2019 йилнинг 6 ойи давомида 3 нафар ходим Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини муваффақиятли якунлади, 1 нафар ходим Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида, 1 нафар ҳодим Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиха бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Бизнес ва Бошқарув Республика олий мактабида тахсил олмоқда,10 нафар ходим турли ўқув курсларида, 60 та ходим Компания Бошқаруви томонидан ташкил этилган ўқув семинарларда ўз малакаларини оширишди.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда ходимларни хорижий давлатларда малакасини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2019 йилнинг 10-17 июнь кунлари компания Бошқаруви мутахассислари ҳамда вилоят филиаллари раҳбарларидан ташкил топган 15 нафар ходим Германия Федератив Республикасида малака ошириб қайтишди. Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад – Германия суғурта тизими билан яқиндан танишиш, суғурта ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ҳамда мутахассислар билан тажриба алмашишдан иборат бўлди.
«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ суғурта шартномалари бўйича ўз мижозлари олдида қабул қилган мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажаришга масъулият билан қараб, хар томонлама манфаатли, сифатли хизмат кўрсатишда давом этади.

Лобар МИРЗО
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Пойтахтимизда “Uz textile Exspo” кўргазмаси бошланди

Ўзбекистон ва Россия ...Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Хотин-қизлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда

Партиянинг Самарқанд шаҳри Регистон майдонида ўтказилган табдир юзасидан муносабати

expo
Боглиш маколалар