Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Комил Алламжонов: Сўз эркинлиги, дегани бу – бировни ҳақорат қилиш керак, бировни шарманда қилиш керак, дегани эмас
02-07-2019 09:41 0 484 Рейтинг1 Чоп этиш

Комил Алламжонов: Сўз эркинлиги, дегани бу – бировни ҳақорат қилиш керак, бировни шарманда қилиш керак, дегани эмас

Комил Алламжонов: Сўз эркинлиги, дегани бу – бировни ҳақорат қилиш керак, бировни шарманда қилиш керак, дегани эмас

Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Бош директори Комил Алламжонов блогерлар ўртасидаги низога муносабат билдирди. деб ёзади Уза.уз

Агентлик директори давлат олиб бораётган сиёсатни шубҳа остига олишга уринган блогернинг чиқишларига муносабат билдирар экан, жумладан, блогернинг ҳиссиётларга берилиб, пост ёзганини, ушбу чиқиш эса бошқаларни турлича фикрларга олиб келганини таъкидлади.

“Блогерлар ярашди, бироқ гапирилган гап – отилган ўқ бўлади. Одамлар ўқиди, фикрларини ёзди, баҳс-музокаралар бўлди. Бизнинг агентлигимиз ва Президентимиз, раҳбариятимиз томонидан олиб бораётган очиқлик сиёсати, умуман, давлатнинг бу йўналишдаги сиёсатини шубҳа остига қўйишга ўхшаш, бир сабабчи ҳолат бўлгандек бўлди. Шунинг учун мен ўртоқ блогерлардан илтимос қилмоқчи эдим:

Ҳис-туйғуларга берилиб, бирданига бундай шошма-шошарлик билан бутун бошли давлатнинг қилаётган катта-катта ишларини, агентлигимизнинг ишларини ерга уриб, бундай ҳақоратли сўзларни ишлатишларини бас қилишларини сўрайман! Чунки бу – бизга нисбатан ҳурматсизлик, деб қараймиз. Нега деганда ҳар қандай ислоҳот бу – бирданига бўладиган нарса эмас. Агарда биз сўз эркинлигини таъминлаш, сўз эркинлигини қўллаймиз, журналистларни ҳимоя қиламиз, деган бўлсак, агарда бирор-бир давлат ташкилотида журналистга нисбатан қўпол гапириш ёки журналистга нисбатан тазйиқ ўтказилса, бу – бутун бошли давлатнинг сиёсати ёлғон дегани эмас!

Бунинг учун қонунда белгиланган чоралар бор. Холислик билан масалага баҳо беришларингизни илтимос қиламиз!

Сўз эркинлиги, дегани бу – бировни ҳақорат қилиш керак, бировни шарманда қилиш керак, дегани эмас ва блогер бўладими, оддий фуқаро бўладими ёки журналист бўладими ҳамма учун қонун тенг бўлиши керак.
Эркин гапиришингиз мумкин, лекин гапирган гапингизга жавобгарлик масъулият ҳисси бўлиши шарт. Биз мана шу позицияда қаттиқ турамиз!

Ислоҳотлар орқага қайтадиган ислоҳотлар эмас!

Очиқлик сиёсати бу – Президентимизнинг сиёсий иродалари. Ва блогерларни ҳимоя қилиш, журналистларни ҳимоя қилиш — агентлик шу ваъдани бердими, демак, буни охиригача амалга оширади, лекин кўчада бирор одам билан уришиб кетишса, ўзларининг фаолиятларидан ташқари жанжалли ҳолатлар бўлса-ю, уларнинг устидан кимдир шикоят ёзса, у ерда бирон-бир қўполлик бўлса, у блогер экан, деб биз уларнинг ўртасига тушмаймиз. Бу – нотўғри бўлади.

Шу фурсатдан фойдаланиб, ҳамма блогерларимизни, оммавий ахборот воситалари ходимларини ва журналистларини оғирроқ бўлишга, босиқроқ бўлишга чақириб қоламиз”, дея муносабат билдирилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар