Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сайёр қабул ҳамон давом этмоқда.
26-06-2019 10:26 0 530 Рейтинг1 Чоп этиш

Сайёр қабул ҳамон давом этмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан Янгийўл туманида ўтказилган галдаги сайёр қабулда ҳам кўплаб мурожаатлар жойида ижобий ҳал қилинди.

Сайёр қабул ҳамон давом этмоқда.

Сайёр қабулдаги мурожаатларнинг аксарияти турар жой, коммунал соҳа, соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ёрдам, йўл қурилиши, газ, электр энергияси, сув таъминоти каби масалаларга оид бўлиб, 4-сектор раҳбари томонидан ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмади.

Очиқ мулоқот давомида 70 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилиб, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди. Йўлларни асфальт қилиш, бандлик, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ жойларда мактаб, боғча қуриш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Сайёр қабул ҳамон давом этмоқда.

– Маҳалламиз кўчаларида ўрнатилган симёғочлар ҳамда электр трансформатори анча таъмирталаб бўлиб қолгани туфайли электр узилишлари тез-тез такрорланади, – дейди Дархон мфй худудида истиқомат қилувчи фуқаро Абдукамол Юнусов
Бугунги қабулда маҳалладошларим номидан ушбу муаммо ҳал этилишини сўраб мурожаат қилдим. Менинг мурожаатимни шу куннинг ўзида ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди. Куннинг иккинчи ярмида қишлоғимиздаги симёғочларни янгилаш ҳамда трансформаторни таъмирлаш учун бир гуруҳ мутахассислар иш бошлади. Бундан жуда хурсандмиз.

Таъкидлаш керакки, сайёр қабул давомида кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, низоли оилаларни яраштириш каби масалалар бўйича ҳам тегишли чоралар кўрилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Ўзбекистонлик шифокорлар Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун боради

expo
Боглиш маколалар