Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Эҳтиёт бўлинг,фейк! Ёки шенген визалари билан боғлиқ хавфли ўйинлар
24-06-2019 10:05 0 961 Рейтинг1 Чоп этиш

Эҳтиёт бўлинг,фейк! Ёки шенген визалари билан боғлиқ хавфли ўйинлар

Эҳтиёт бўлинг,фейк! Ёки шенген визалари билан боғлиқ хавфли ўйинлар

Меҳнат миграцияси ¬– кўплаб давлатлар ўртасида меҳнат тақсимотидаги муҳим элементлардан бири бўлиб, бундай тадбиркорлик фаолияти иштирокчиларининг барчаси учунфойдали ҳисобланади. Фақат бир муҳим жиҳати шундаки, рекрутинг фаолияти қонун доирасида амалга оширилиши ШАРТ.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳукумат томониданхусусий ташкилотларга рекрутинг битимларини тузишга рухсат берилиши билан тадбиркорликнинг муҳим вазифаларидан бирини ҳал этилди. Мамлакатда бундай компаниялар хусусий бандлик агентликлари ёки ХБА деб номланади.

Бироқ, ҳамюртларимизнинг (бизнесдаги энг кучсиз бўғин) айниқса Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатларидаги адолатли меҳнатга бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши билан боғлиқ ХБАларнинг фаолияти айрим фуқароларимизтомонидан кўплаб танқидларга сабаб бўлмоқда.
Бунинг сабаби нима? Муаммога аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз. Интернетга кириб, рус тилида “Ўзбекистон фуқаролари учун Европада иш” деган маънода қидирув берсак, узоқ хорижда “осон” иш ва “муносиб” даромад ҳақидаги бир неча таклифлар чиқади.

Дунёнинг ҳар қандай давлатига, шу жумладан АҚШга меҳнат визасини тайёрлаб беришни ваъда қилиш ХБАлар томонидан компьютер клавиатурасини босгандай осонлик билан берилади. Бундай ваъдани бажариш принципи оддий, барча замонларда бўлгани каби: “Сизнинг виза учун пулларингиз (1000 АҚШ долларидан 5000 АҚШ долларигача) бизники бўлади”.

Ҳамюртларимизнинг бундай жозибали “таклифлар”га “чув тушиб” уйларидаги сотиш мумкин бўлган ҳамма нарсаларини сотиб, қариндошларидан, дўстларидан, танишларидан ва энг ачинарлиси фоизга пул берувчилардан катта қарзга ботиб, барча йиққанларини беришга тайёр эканликларига лол қолиш мумкин. Бунинг сабаби – олдинда қандайдир ташландиқ жойлар эмас, балки Голландия, Норвегия, Швеция ёки ҳеч бўлмаганда Польша, Чехия, Латвия давлатларига юбориш ваъда қилинади.

Ҳақиқатда эса чексиз имкониятлар мамлакатларида муносиб ишда ишлаш ҳақидаги орзулар билан нима юз беради?
ЕИнинг миграция қонунчилигидан бошласак. «D» тоифадаги меҳнат визасини олиш учун бир неча ҳужжатлар, жумладан,
• таълим тўғрисидаги
• касбий малакаси ҳақидаги
• соғлом эканлиги ҳақидаги
• боришни режалаштирган давлатнинг тилини ҳеч бўлмаганда маиший мулоқот даражасида билиши ҳақидаги ҳужжатларни
• аризачи ва шенген ҳудудида жойлашган бўлажак иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси тақдим этилиши керак.

ШЕНГЕН ВИЗАСИ

ЕИдаги айрим давлатлар, масалан, Голландия ва Норвегияда «D» тоифадаги визалар умуман берилмайди. Унда ҳақли савол туғилади – ХБА бундай визани тайёрлаш мажбуриятини қандай қилиб бажаради? Жавоб – бажаролмайди. Айрим ХБА лар маслаҳатлар ва элчихонага топшириш учун ҳужжатларни тайёрлаш хизмати учун шартномада кўрсатилган пулни олишиб, сўнг виза олиш билан боғлиқ муаммо ўз-ўзидан йўқолиб кетгунича вақтни чўзишади.

Бошқа ХБАлар эса ўз мижозлари учун ишлаш ҳуқуқини бермайдиган «С» тоифадаги визани тайёрлаб беришади. Бундай усул билан улар ЕИ давлатларига ноқонуний ишлашга тайёр бўлган Ўзбекистон фуқароларини юборишади. Ҳамкор-компания таклифи билан хизмат сафарига борадиган ўзбекистонликлар ЕИ давлатлари консулликлар хизматлари ва элчихоналари учун ҳужжатларни қай даражада пухта тайёраш кераклигини билишади. Ҳужжатларни йиғишдаги кичик бир хатолик учун, ҳатто шенген визасини олишга номзод муқаддам қоида бузмасдан ЕИ давлатларида бўлган бўлса ҳам, унга ушбу давлатларга киришга рухсат беришга рад этилиши мумкин. Шу билан бирга, ҳақиқий сайёҳлар ёки Европа давлатларидаги қариндошларини кўришга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳам анча қийинчиликларга дуч келишади.

Лекин айрим ХБА лар Латвия консуллигидан ўз мижозлари учун «С1» тоифасидаги (меҳмон сифатида) визаларни осонлик билан олишга интилишади. Бундай визалар уч ойлик муддатга берилади. Шуниси қизиқки, Шенген ҳудуди давлатларида уч ой қонуний юргандан кейин Ўзбекистон фуқароларининг кейинги тақдири қандай кечишидан Латвия консули хабардор бўладими? Ушбу савол риториклигича қолади.
Эҳтиёт бўлинг,фейк! Ёки шенген визалари билан боғлиқ хавфли ўйинлар

Бунинг сабаби шундаки, бундай визага номзодларнинг қарийб барчаси уч ой давомида Европада ишлаш имконияти учун тўлаган пулларини ишлаб топа олмасликларини билишади. Бундай ХБАларда ЕИнинг бўлажак ишчиларига Латвияда олинган визага ID карта берилишини ва у янада кўпроқ имкониятларга эга давлатга ўтиб олишга ёрдам беришини “тушунтиришади”.
Аслида бу ғирт ёлғон.

Биринчидан, меҳнат визаси аниқ фирмада ишлашга берилади ва шу сабабли ишни бошқа иш берувчидаги ишга алмаштириб бўлмайди – бундай виза автоматик тарзда бекор қилинади.

Иккинчидан, Латвиянинг ёки Польшанинг ID картаси Европанинг бошқа давлатларида эмас, фақат шу мамлакатларда ишлаш ҳуқуқини беради.

Учинчидан, ЕИ давлатларида (биринчи навбатда Шарқий Европада) бизнинг мигрантларимиз ХБАлар ваъда берадиган маош олишмайди. Бундай маошлар мавжуд эмаслиги сабабини ўз давлатида маош олувчи ҳар қандай ЕС давлати фуқароси тушунтира олади.

Рекрутинг фаолиятининг бундай шартлари асосида иш юритувчи ХБАлар Ўзбекистон фуқароларини ЕИ давлатларидаги ноқонуний миграцияга дучор қилишади. Бу борада статистик маълумотларга кўра, халқаро террорчи ташкилотлар (ХТТ) чет элда айнан ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини ёллашади. Бу эса табиий – чет элда ноқонуний бўлиб турганлар ёрдамга муҳтож қатлам бўлгани боис радикал ғояларга осон берилишади ва шу сабабли улар Яқин Шарқ ва Афғонистонга жангчиларни юборувчи жиҳодчи-ёлловчиларнинг осон ўлжасига айланишади.

Бунга мисол тариқасида Швецияда ноқонуний мигрант мақомига тушиб қолган, ушбу давлатда расмий ишлаш имкониятига эга бўлмаган самарқандлик Рахмат Акиловни эслаш кифоя. Бунинг натижаси – радикаллашувнинг ўткир шаклига йўлиқиш, ИШИДга содиқлик ва 5 кишининг ўлимига, 14 кишининг жароҳатланишига олиб келган 2017 йил 7 апрелда Стокгольмдаги террорчилик ҳаракати. Натижада у 2018 йил 7 июнда Швеция қамоқхоналарида умрбод озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган.
Эҳтиёт бўлинг,фейк! Ёки шенген визалари билан боғлиқ хавфли ўйинлар

ЕИ давлатларига ноқонуний миграция Ўзбекистон учун қай даражадаги салбий оқибатларга олиб келишини изоҳлашга ҳожат йўқ.
Ўз мақоламни яна бир риторик савол билан тугатмоқчиман: “ЕИ давлатларида ўта қулай иш шароитлари таклиф қилинадиган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилаётган қонунбузилишлар учун ким жавоб бериши керак?”
Алик Аминов.
Польша, Варшава
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

Антиқа алдов фирибгарнинг ўзини темир панжара ортига равона қилди

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

Жерар Депардье Ўзбекистонга кутилаётган сафарини интиқлик билан кутмоқда.

expo
Боглиш маколалар