Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Халқ демократик партияси Шайхонтоҳур туман кенгаши VI конференциясидан
20-06-2019 15:12 0 691 Рейтинг1 Чоп этиш

Халқ демократик партияси Шайхонтоҳур туман кенгаши VI конференциясидан

Халқ демократик партияси Шайхонтоҳур туман кенгаши VI конференциясидан

Бугун 20 июн куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шайхонтоҳур туман кенгашининг навбатдаги VI конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда ташкилотнинг 113 та бошланғич партия ташкилотлари ҳисобот сайловларида сайланган 40 нафар делегатлар, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда туман Кенгаши депутатлари, тумандаги мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш соҳалари вакиллари ва оммавий ахборот воситаси ҳодимлари иштирок этишди. Конференция кун тартибида партиянинг ўтган 5 йилликдаги фаолияти ва келгуси 5 йилликдаги вазифаларига оид ўнта масала муҳокама этилди.

Делегатлар туман партия ташкилотининг ўтган 5 йилликдаги фаолияти борасида ҳисобот билан танишар экан, танқидий ёндошиб, мавжуд камчиликлар ва фойдаланилмаган имкониятлар борасида сўз юритилиб, жумладан, тумандаги айрим йирик ташкилотлар билан алоқалар яхши эмаслиги, партия аъзолик бадаллари йиғимининг пастлиги ва ўтган сайловларда тарғибот ишлари етарли даражада бўлмаганлиги алоҳида таъкиланиб, кулгусида бу камчиликларни бартараф этган ҳолда аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, конференция ишида Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Адилов Миржамол Азамович томонидан танқидий ва таҳлилий жиҳатларни инобатга олган ҳолда ахборот берилди. Жорий йил якунида барча даражадаги депутатлик сайловларида туман партия кенгашининг ва ҳар бир партия аъзосининг олдида турган муҳим вазифалар борасида аниқ амалий таклифлар киритди.

Конференция делегатлари билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, туман партия кенгашининг ўтган йиллардаги фаолиятини қониқарли деб топишди.

Конференция якунида туман партия кенгашининг I ташкилий пленуми бўлиб ўтди. Пленум аъзолари томонидан Ўзбекистон ХДП Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси этиб Абдуллаева Ирода Дароновна, Ўзбекистон ХДП Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси ўринбосари этиб Дусмухамедов Сардорбек Абдурахманович сайланди.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Украина собиқ президенти жиноий жавобгарликка тортиладими?

expo
Боглиш маколалар