Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Ватанпарвар” ташкилотининг МДҲ ДОСААФ иттифоқига аъзолик мурожаати тақдим этилди
17-06-2019 12:43 0 464 Рейтинг2 Чоп этиш

“Ватанпарвар” ташкилотининг МДҲ ДОСААФ иттифоқига аъзолик мурожаати тақдим этилди

 “Ватанпарвар” ташкилотининг МДҲ ДОСААФ иттифоқига аъзолик  мурожаати тақдим этилди

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини кучайтириш ва мамлакатда спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштиришни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан Россия Федерацияси ДОСААФ ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.

 “Ватанпарвар” ташкилотининг МДҲ ДОСААФ иттифоқига аъзолик  мурожаати тақдим этилди

Ушбу ҳамкорлик натижасида Россия Федерацияси ДОСААФ ташкилоти вакилларининг 2019 йил 13-14 июнь кунлари Тошкент шаҳрига ташрифи бўлди. “Ватанпарвар” ташкилоти билан Россия Федерациясининг ДОСААФ ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Келишувни имзолаш ҳамда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг МДҲ ДОСААФ иттифоқига аъзо бўлиши юзасидан расмий учрашув бўлиб ўтди.
 “Ватанпарвар” ташкилотининг МДҲ ДОСААФ иттифоқига аъзолик  мурожаати тақдим этилди

Тадбир якунида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши ва Россия Федерацияси ДОСААФ ташкилоти ўртасида келишув имзоланди. Шунингдек, “Ватанпарвар” ташкилотининг МДҲ ДОСААФ иттифоқига аъзо бўлиши юзасидан мурожаати тақдим этилди. Мурожаат жорий йилнинг декабрь ойида МДҲ ДОСААФ иттифоқининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.
Бугунги кунда Россия Федерацияси, Азарбажон, Арминия, Беларусия, Қозоғистон, Қирғистон ва Тожикистон Республикалари МДҲ ДОСААФнинг аъзоси ҳисобланади. Тадбир доирасида Россия Федерациясининг ДОСААФ ташкилоти вакилларининг Тошкент шаҳридаги диққатга сазовар жойларига ва музейларига ташрифи ташкил этилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

expo
Боглиш маколалар