Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Ўзавтосаноат» АЖнинг автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси йўлга қўйилди
09-06-2019 11:51 0 664 Рейтинг0 Чоп этиш

«Ўзавтосаноат» АЖнинг автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси йўлга қўйилди

Куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзавтосаноат» АЖ вакиллари иштрокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг давомида республикамиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланган ва туташ тармоқлар, алоҳида ҳудудлар ва мамлакатимиз ривожланишига муҳим таъсир ўтказувчи автомобилсозлик саноатини ривожлантириш стратегияси тақдимоти ўтказилди.
Автомобилларга бўлган талаб металлургия, кимё, электротехника ва бошқа соҳаларнинг юқори технологияли маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни келтириб чиқаради ва меҳнатга лаёқатли аҳоли сонидан 200 минг нафардан ортиқ кишини иш билан таъминлайди.

«Ўзавтосаноат» АЖда 40 дан ортиқ йирик ва кичик корхона ва ташкилотлар бирлашган бўлиб, унда 27 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган. 2018 йилда Ўзбекистон ЯИМидаги тармоқ улуши 6,6 фоизни, 2018 йилда саноат секторидаги тармоқ улуши 28,2 фоизни ташкил этди.


«Ўзавтосаноат» АЖнинг автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси йўлга қўйилди

Бугунги кунда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати 300 минг донани, юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 мингтани ташкил этади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар 2030 йилга келиб енгил автомобилларнинг ички бозорини 300 мингдан 450-460 минг донагача ортишига, автобуслар сотуви ҳажмининг 1 мингдан 2 минг донагача ортишига имкон беради.
Шу муносабат билан, «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси автомобилсозлик саноатининг қуйидаги мақсад, вазифа ва йўналишларни ўз ичига олувчи, 2030 йилгача янада ривожлантиришнинг янги концепциясини самарали амалга оширишни назарда тутувчи мутлақо янги модел ишлаб чиқилди:

«Ўзавтосаноат» АЖнинг автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси йўлга қўйилди

Автомобилсозлик тармоғини янада ривожлантириш бўйича «Ўзавтосаноат» АЖнинг асосий йўналишлар:
- Автомобил саноати корхоналари фаолиятини ички ва ташқи бозорларда такомиллаштириш;
- Автотранспорт воситаларининг рақобатбардошлигини ошириш;
- Инжинирингни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш;
- Кадрлар сиёсатини такомиллаштириш;
- «Ўзавтосаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш;
- Ишлаб чиқаришда ахборот технологияларини ривожлантириш ва бизнес жараёнларини автоматлаштириш;
- Маҳаллий автомобилсозлик саноатининг жаҳон автомобил саноатига интеграциялашуви учун ташқи иқтисодий шарт-шароитлар.

Ўзбекистон Республикаси автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг янги Концепцияни амалга оширишда қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида қуйидаги натижаларга эришилади:

- Ўзбекистон Республикаси автомобил саноати корхоналарини тубдан модернизация қилиш ва уларнинг жаҳон автомобил бозорига чиқишини таъминлаш;
- ички бозор ҳажмини ошириш ва ташқи бозорларни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
- саноатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш;
- соҳада ички рақобатни ривожлантириш мақсадида стратегик инвесторлар иштирокида автомобиллар ва автомобил компонентларини ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш;
- соҳада ички рақобатни ривожлантириш мақсадида стратегик инвесторлар иштирокида автомобиллар ва автомобил компонентларини ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш;
- барча даражадаги бюджетга солиқ ажратмаларини ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ҳажмини ошириш;
- автотранспорт воситалари ресурсларини кўпайтириш;
- мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг экологик сифатини ошириш;
- автотранспорт воситаларининг атроф муҳитга таъсиридан экологик юкни камайтириш;
- экологик тоза транспорт турларига ўтиш бўйича жаҳон тенденциясини ҳисобга олган ҳолда, электр транспорт воситаларини ишлатиш ва ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;
- аҳолининг енгил автомобиллар билан таъминланганлигини 2,3 баробар ошириш. Шу билан бирга, мамлакатнинг автомобиллаштириш даражасини минг киши учун 166 автомобилга етказиш.

«Ўзавтосаноат» АЖнинг автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси йўлга қўйилди

Бундан ташқари, Концепциянинг тўлақонли амалга оширилиши тармоқ корхоналарининг хўжалик фаолиятида давлат иштироки даражасини пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва ривожланишнинг сифат жиҳатидан янги даражасига ўтишни таъминлаш имконини беради.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар