Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ИИБ раҳбаряти, автомототранспорт воситалари учун кундузи яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш шарт
31-05-2019 13:21 0 502 Рейтинг1 Чоп этиш

ИИБ раҳбаряти, автомототранспорт воситалари учун кундузи яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш шарт

 ИИБ раҳбаряти, автомототранспорт воситалари учун кундузи яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш шарт

​Ички ишлар вазири ўринбосари: “Кундузи яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш назарда тутилган қарор лойиҳасига атиги 2 киши эътироз билдирган”

Куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Акрамхон Бобохонов, ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Қутбиддинхон Бурхонов, ИИВ Йўл ҳаракати Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Эрали Бозоров ҳамда вазирликнинг бошқа мутасаддилари иштирокида брифинг ва ОАВ вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди.

 ИИБ раҳбаряти, автомототранспорт воситалари учун кундузи яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш шарт

Йўл ҳаракати қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар, хусусан, барча автомототранспорт воситалари учун кундузи яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш шарт қилиб қўйилгани ва бундан кўзланган мақсад ҳақида изоҳ берилди.

“Ҳаво ҳарорати +35 градусдан +50 даражагача бўладиган БАА ва Малайзияда транспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш тартиби белгиланган”, – деди вазир ўринбосари Акрамхон Бобохонов.

Вазир ўринбосари ҳайдовчиларнинг кундузи яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талабига риоя қилмагани учун белгиланадиган жарималар миқдорини хорижий давлатларники билан таққослади.

“Швецияда, миллий валютамизда ҳисобласак, 1 млн 51 минг 836 сўм, Чехияда 732 минг 220 сўм, Эстонияда 1 млн 887 минг 510 сўм, Руминияда 574 минг 829 сўм жарима солинишига сабаб бўлади”, – деди Акрамхон Бобохонов.

 ИИБ раҳбаряти, автомототранспорт воситалари учун кундузи яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш шарт

Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси regulation.gov.uz сайтида бир ойдан ортиқ вақт давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилгани маълум қилинди.

Вазир ўринбосарининг айтишича, лойиҳа билан жами 571 та фуқаро танишган, фақатгина 2 нафар одам кундузи яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш ҳақидаги моддага эътироз билдирган.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

«Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди

Козим Тўлаганов: Давлат дастури асосида қурилаётган уйларнинг нархини бундан ортиқ арзонлаштириб бўлмайди

Ҳалқаро Стандартлаштириш Ташкилоти – ISO га 1947-йил асос солинган.

expo
Боглиш маколалар