Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Вазир ва унинг ўринбосарлари матбуот анжуманига нега келмайди?
24-05-2019 15:24 0 835 Рейтинг1 Чоп этиш

Вазир ва унинг ўринбосарлари матбуот анжуманига нега келмайди?

Вазир ва унинг ўринбосарлари матбуот анжуманига нега келмайди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 28 февралда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» ғояси асосида давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган брифинг ва матбуот анжуманлари режаси тасдиқланган.

Ушбу режага асосан брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказилиши анъанага айлангани журналистларни мамнун этмоқда.Ўзбекистон Миллий матбуот маркази раҳбарияти номидан келаётган хатларда матбуот анжумани ёки брифингда вазирлик, қўмита ва идораларнинг раҳбарияти иштирок этади, деб айтилади.

Сўнгги вақтларда ўтказилаётган матбуот анжумани ва брифингларнинг савияси бироз тушиб кетгандек, назаримда. Чунки тадбирни ташкиллаштираётган масъул идора раҳбари ёки биринчи ўринбосари, ҳеч бўлмаганда, ўринбосари келиб республика оммавий ахборот воситаларига маълумот бериш орқали ўз идораси фаолиятидан аҳолини хабардор қилиш ўрнига, бошқарма бошлиғи, бўлим бошлиғи ёки бўлим бошлиғининг ўринбосари келиб, нари-бери ахборот беришни маъқул кўраётгандек.

Бу фикрни айтишимизга сабаб бор. Жорий йил 20 май куни Халқ таълими вазирлиги томонидан халқ таълими тизимида 2018-2019 ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Халқ таълими тизимидаги масалаларга ҳеч қайсимиз бефарқ қарай олмаймиз. Чунки барчамизнинг фарзандларимиз яхши таълим олиши, мамлакатнинг эртанги тақдири бевосита мазкур тизимга боғлиқдир. Шу боисдан ушбу матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари нисбатан кўпроқ иштирок этди. Баъзи таҳририятлардан учталаб мухбир қатнашди. Чунки тизимга боғлиқ саволлар кўп эди. Тадбир бошланиши олдидан журналистларни вазирлик раҳбарларидан ким иштирок этаркан, деган савол қизиқтирарди. Кўпчилиги вазирнинг ўзи иштирок этса, яхши бўларди, дерди.

Шу алфозда матбуот анжумани бошланди. Халқ таълими вазирлигининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси мудири Анвар Умаров тадбирнинг асосий иштирокчиларини журналистларга таништирди. Матбуот анжуманида Эркин Муродов, Сарвар Саъдуллаев, Муроджон Карабаевлар иштирок этмоқда, деди. Энди савол туғилади, улар вазирликда нима иш қилади ўзи? Шунда журналистлар мобиль телефони орқали интернетга кириб, вазирликнинг сайтидан уларнинг қайси лавозимда ишлашини билиб олишди. Эркин Муродов умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, Сарвар Саъдуллаев мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шерикчилик бошқармаси бошлиғи, Муроджон Карабаев эса мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи экан.

Журналистлардан бири «майли, тушунамиз, вазирнинг иши кўпдир, аммо бешта ўринбосари бор-ку, майли биттаси вакант экан, шунда ҳам тўртта ўринбосаридан биттаси келиб қатнашса бўлади-ку», деб қолди. Яна бир журналист эса «Олдинги матбуот анжуманларида ҳам вазирлик раҳбариятидан ҳеч ким қатнашмаганди. Бу сафар ҳам шундай бўлди,» деб қўйди.

Тўғрида, ҳар чоракда бир маротаба ўтказиладаган матбуот анжуманига вазир бўлмаса, вазирнинг ўринбосарларидан бири иштирок этиши мумкин-ку. Матбуот анжуманини вазир ёки вазир ўринбосарларининг вақтига қараб режалаштириш ҳам мумкин-ку...

Вазирлик масъуллари берган маълумотлардан сўнг журналистлар саволлари бошланди. Аксарият ота-оналарни кўпдан бери қийнаб келаётган, минг марта айтилсада, чек қўйилмаётган муаммо тўғрисида савол берилди:

— Фарзанди мактабга борадиган ота-онага турли пул йиғимлари масаласи жуда яхши таниш. Синф фонди, мактаб фонди, таъмирлаш, байрам дастурхони ва ҳоказолар учун ота-оналардан ўқувчилар орқали пул йиғиш тўғри ишми? Айниқса, мактаб таъмири учун пул йиғиш? Чунки ҳар йили мактабларни таъмирлаш учун давлат томонидан маблағ ажратилади-ку?

Ушбу саволга вазирликнинг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Эркин Муродов жавоб берди.

— Вазирлик томонидан мактабларда таълим олаётган ўқувчилардан бирон нарсага пул йиғилишига умуман йўл қўйилмайди ва мактаб директори ёки ўқитувчисига бирон нарсага пул йиғиш лозимлиги тўғрисида ҳеч қандай кўрсатма ҳам берилмаган. Ўқувчилардан бирон нарсани рўкач қилиб пул йиғиш ноқонуний ҳисобланади.

Бундан ташқари, журналистлар томонидан таълим тизими бўйича аҳолини ўйлантириб келаётган кўплаб саволлар берилди. Вазирликнинг бошқарма бошлиқлари ўзларининг ваколати доирасида имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қилишди. Тўғри, бошқарма бошлиқлари саволларга жавоб беришди. Журналистлар саволларини улар раҳбариятга етказишар. Аммо бу муаммоларни вазирлик раҳбарлари ўз қулоқлари билан эшитса, таъсири бошқачароқ бўлиши табиий. Шунингдек, вазир ёки унинг ўринбосарларининг ўзидан маълумот олиш, фикр эшитиш журналистларга ҳам бошқача таъсир қиларди...
Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,
«Ўзбекистон овози» мухбири.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар