Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент темир йўл муҳандислари институтига делегация ташриф буюрди.
17-05-2019 13:07 0 610 Рейтинг2 Чоп этиш

Тошкент темир йўл муҳандислари институтига делегация ташриф буюрди.

Тошкент темир йўл муҳандислари институтига делегация ташриф буюрди.

Куни кеча Тошкент темир йўл муҳандислари институтига Н. Бауман номидаги Москва давлат техника университети ректори, илм ва техника соҳасида кўплаб давлат мукофотлари сохиби Анатолий Александрович Александров раҳбарлигида делегация ташриф буюрди.
Ташриф доирасида меҳмонлар институтда ўқув жараёнини ташкил этилиши билан танишди. Жаҳонга машҳур университет олимларида институт жамоасига яратилган шарт-шароитлар илиқ таассурот уйғотди.

Н. Бауман номида Москва давлат техника университети ректори Анатолий Александров раҳбарлигидаги делегация ва Тошкент темир йўл муҳандислари институти раҳбариятининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида илмий-маърифий ҳамкорликнинг равнақи ҳақида сўз борди. Тошкент темир йўл муҳандислари институти ва Н. Бауман номидаги Москва давлат техника университети қўшма дастури доирасида таълим олаётган 57 нафар ўзбек йигит-қизларининг истиқболи хусусида фикр алмашилди.

Ядро энергетикаси ва термофизика, юқори технологияли плазма ва электр станциялари, энергетик машинасозлик каби ўнлаб мутахассисликларда таълим олаётган ўзбек ёшларининг ҳар томонлама чуқур билим олишлари учун стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари таҳлил қилинди. Юқори технологияларга асосида саноати ривожланаётган Ўзбекистон иқтисодиёти учун малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш, олий техник таълим соҳасида ҳалқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Тошкент темир йўл муҳандислари институти ректори Маъруфжон Расулов мамлакатимизда шаклланаётган атом энергетикаси тармоғига малакали кадрлар тайёрлашни кенгайтиришга аҳамият бериш зарурлигини билдирди.
Суҳбат чоғида илмий фаолият, ўқитувчилар малакасини ошириш, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, ўзаро мутахассислар алмашиш каби истиқболли қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Болаларнинг бегонаси бўлмайди!

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?

expo
Боглиш маколалар