Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хотира абадий-хотира мангу!
08-05-2019 15:56 0 878 Рейтинг1 Чоп этиш

Хотира абадий-хотира мангу!

Хотира абадий-хотира мангу!

Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир. Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади. 9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.

Мамлакатимиз Президентининг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида алоҳида таъкидланганидек: “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” эканлигини англатувчи шиор муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди”.
Хотира абадий-хотира мангу!

Олийжаноблик, эзгулик, меҳр-муруват каби юксак туйғулар тинчликнинг тамал тошларидир. Тинчлик шукуҳли, фараҳбахш, фаровон кунлар асосидир.Бинобарин, ота-боболаримиз дуосида тинчликнинг қадриг аетишга даъват янграйди, уруш эса батамом қораланади.Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди.

9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.Жорий йилнинг 8 май куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жамоаси Шайхонтоҳур туманидаги “Ўрда” маҳалласида истиқомат қилаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида заҳмат чеккан меҳнат фахрийлари ва уларнинг оила аъзоларини фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги билан самимий қутлаш мақсадида улар истиқомат қиладиган хонадонларга ташриф буюрди. Ташриф давомида уруш фахрийлари билан самимий мулоқотлар ўтказиб, уларнинг хол-аҳволидан бохабар бўлдилар, байрам совғалари улашдилар.
Хотира абадий-хотира мангу!

Маълумки, фашизмнинг тор-мор этилишида халқимиз мислсиз қаҳрамонлик кўрсатди. Бу жаҳон урушида қарийббир ярим миллион ватандошларимиз иштирок этди. Юз минглаб ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, салкам ярим миллион ватандошимизнинг жони қонли жангларда узилди. Уруш йилларида ўзбек халқи томонидан фронтга 2 мингдан ортиқ самолёт, кўплаб жанговар техника ва ўқ-дорилар, юзлаб ҳарбий-санитария тезюрар поездлари, катта миқдорда озиқ-овқат, кийим-кечак, дала ошхоналари, палаткалар ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилди.

Халқимиз бошига тушган бу мусибатли, қора кунларнинг зафарли хотимаси тинчлик ва осуда ҳаётни қадрлаш, Ватанга садоқат ҳисси билан яшаш, тарихий хотирага садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда.
Хотира абадий-хотира мангу!

- 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳар бир оилада кенг нишонланади, - дейди банк ходими. – Бизни дориломон кунларга етказган, тинч-хотиржам, фарвон турмуш кечиришимиз, илм олишимиз асосини яратганана шу буюк ғалабани қўлга киритишда марду майдон бўлган, жасорат кўрсатган фахрийларимизни табриклаш, уларнингсиҳат-саломатлигидан хабардор бўлиб туриш ҳар биримизга чексиз руҳий мадад бахш этади. Қирғин барот жанг майдонларида мардлик ва жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокор она меҳнатқилиб, бизнинг мунаввар кунларга етишишимизга шароит яратган сиз муҳтарам фахрийларга чексиз миннатдорлик билдирамиз.

Айни дамда Тошкент шахрининг Шайхонтохур туманида яшаб келаётгануруш фаҳрийлари Дикаркина Н.Е, Дюбина А. Е, Кочерга К.А, Савов. В.И, Каткова.О.Я, Махсудов С. С, Борисенко.Р.М лар "Трансбанк" ходимлари томонидан совғаларга сазовор бўлдилар. Дарҳақиқат, халқимизга хос инсонпарварлик ва бағрикенглик фазилатлари ўта машаққатли уруш йилларида яна бир бора намоён бўлди.
Хотира абадий-хотира мангу!

Бошпанасиз, ота-онасидан айрилган 1 миллионга яқин эвакуация қилинган болалар, аёллар ва кексаларга бизнинг ота-боболаримиз бошпана бериб, ҳатто бир бурда нонларини ҳам улар билан баҳам кўришган. Ишончим комилки, тарихнингэнгсуронли, энг қаҳрли даврида юксак инсонпарварлик намуналарини кўрсатган сиз фахрийларнинг ҳаётйўлингиз келгуси авлодлар учун ибрат мактаби бўлиб қолади. Зеро, тарих – бизлар учун сабоқдир, - дея сўзини якунлади банк ходими.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Германия сув технологияси Қашқадарё воҳасида тажрибада... Медиа-тур дан

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Қирғизистонлик тадбиркор ўзини худо деб эълон қилди

Йўқолган эркак гараж полига бетонлаб ташланган экан

expo
Боглиш маколалар