Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўқувчиларга глобал муаммо хавфи ҳақида тушунтириш берилди
26-04-2019 12:36 0 611 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўқувчиларга глобал муаммо хавфи ҳақида тушунтириш берилди

Ўқувчиларга глобал муаммо хавфи ҳақида тушунтириш берилди

Инсон учун ўз ҳаётиданда азизроқ нарса йўқ. Аллоҳ таоло томонидан ато этилдиган умр неъмати унинг учун энг катта омонат ҳисобланади. Шу боис ислом шариати инсоннинг шаъни, молига, жони ва насабига тажовуз қилишга олиб келадиган барча ишларни ман қилиб қўйди. Бу ҳақда муқаддас манбаларимизда шундай дейилади. Қуръони каримнинг “Бақара” сураси 195-оятида шундай марҳамат қилинади: “Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз”.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири, “Дўмбиробод” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадназар домла Қаюмов Тошкент шаҳридаги 131-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ” мавзусида юқори синф ўқувчиларига диний-маърифий суҳбат ўтказди.

Имом-хатиб: “Нима учун ушбу мавзу тез-тез тадбирларда такрорланяпти? Чунки ўз жонига қасд қилиш ва бунга уриниш ҳолатлари жаҳон бўйлаб кўпайиб, глобал муаммога айланди. Ўзимизда ҳам бу гуноҳи азимга қўл ураётган кимсаларни эшитиб қоляпмиз.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти берган баёнотга қараганда, ҳар йили 800 мингдан ортиқ киши ўз жонига қасд қилади. Яъни ҳар 40 дақиқада бир кишининг ўз жонига қасд қилишини англатади”, дея маълумот бериб динимизда ўз жонига қасд қилишнинг оғир гуноҳлиги тўғрисида ҳадиси шарифлар ва ҳаётий ибратлар билан ўқувчиларга тушунтириб берди. Тадбир якунида имом домла мактаб кутубхонасига “Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ” номли китобни ҳадя қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар