Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Навбаҳор туман ҳокимидан янги ташаббус
23-04-2019 14:37 0 610 Рейтинг0 Чоп этиш

Навбаҳор туман ҳокимидан янги ташаббус

Навбаҳор туман ҳокимидан янги ташаббус

Маънавий ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган вазифаларни комплекс ҳал этилишига кўмаклашишда жамоатчилик ташкилотлари иштирокини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ҳудудларда истеъмолчи кутубхоналари ва китоб савдосига ихтисослашган дўконлар ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа доирасида ташкил этилаётган кутубхона ва китоб савдоси дўконларида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, маърифий, бадиий, илмий оммабоп китоблар, республикамизда нашр қилинадиган газета-журналлар, шунингдек, замонавий “Book cafe”ва бепул WiFi тизими ҳамда интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи “eReader” электрон ўқув қурилмалари билан таъминланиши режалаштирилган “Истеъмолчи кутубхона”лари ташкил этилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Бундан хабар топган Навоий вилояти, Навбаҳор туман ҳокими Лочин Облоқулов Нурқулович “Истеъмолчи кутубхонаси” лойиҳасини қўллаб-қувватлашини билдирди ва қурилиш учун туман марказий қисмидан ер майдони ажратилди.
Эндиликда Навбаҳор туманида ҳам ёшлар учун замонавий, барча қулайликларга эга “Истеъмолчи кутубхонаси” Федерация томонидан қуриб фойдаланишга топширилади.

Шерали Сатторов
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Apple арзонроқ AirPod ишлаб чиқаради

Энди банкоматларда нақд пулни пластик картага ўтказиш мумкин бўлади

Бугундан бошлаб Фарғонада енгил қоида бузган ҳайдовчиларга "штраф" ёзилмайди. Улар шунчаки огоҳлантирилади

Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

expo
Боглиш маколалар