Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Наманганда Ўзбек ва Қиргиз сув мутахасислари чегарадаги Подшоота дарёсидан самарали фойдаланишни мухокама қилмоқдалар
23-04-2019 14:01 0 2359 Рейтинг1 Чоп этиш

Наманганда Ўзбек ва Қиргиз сув мутахасислари чегарадаги Подшоота дарёсидан самарали фойдаланишни мухокама қилмоқдалар

Наманганда Ўзбек ва Қиргиз сув мутахасислари чегарадаги Подшоота дарёсидан самарали фойдаланишни мухокама қилмоқдалар

Марказий Осиёнинг юқори ва қуйи давлатлари ўртасида биргаликдаги сув ресурслари устидан маҳаллий бошқарув, эгалик ва ҳамкорликни кучайтиришга ёрдам бериш мақсадида бугун Қўшма Штатлар Наманган шаҳрида Ўзбекистан ва Қирғизистон Подшоота дарёси кичик ҳавзаси кенгашининг иккинчи қўшма йиғилишини ўтказишга кўмаклашди. Учрашув умумий сув ресурслари бўйича минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази (CAREC) амалга ошираётган Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлигининг (USAID) «Smart Waters» лойиҳаси кўмагида ташкил этилди.
Наманганда Ўзбек ва Қиргиз сув мутахасислари чегарадаги Подшоота дарёсидан самарали фойдаланишни мухокама қилмоқдалар

Марказий Осиёда сувдан унумсиз фойдаланишни келтириб чиқарадиган ёмон инфратузилмалар ва эскирган технологияларни ўз ичига олган бир қатор муаммоларга дуч келган 200 дан ортиқ кичик трансчегаравий дарёлар мавжуд. Фарғона водийсида жойлашган ва Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон ўртасида кичик трансчегара дарёси бўлган Подшоота “Smart Waters” сув ресурсларини яхшироқ бошқаришни ривожлантирадиган саккизта тажриба участкаларининг биридир. Умумий сув ресурсларини биргаликда бошқариш адолатли ва тенг тақсимлашни таъминлаш ҳамда чегаралар бўйлаб низо ва зиддиятларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Наманганда Ўзбек ва Қиргиз сув мутахасислари чегарадаги Подшоота дарёсидан самарали фойдаланишни мухокама қилмоқдалар

USAIDнинг Ўзбекистондаги директори Гэри Роббинс шундай деди: “Самарали трансчегавий сув ресурсларини бошқариш ва ҳамкорлик Марказий Осиёнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши ва барқарорлиги билан узвий боғлиқ. Бугунги учрашув Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида умумий сув ресурсларини биргаликда бошқаришда ижобий қадамдир. Бутун дунёда Ер куни нишонланаётган ушбу кунда барчамиз шу ерга тўпландик ва сайёрамиздаги энг қимматбаҳо манба – сувдан оқилона фойдланишга масъул эканимизни ёдга олдик”.
Наманганда Ўзбек ва Қиргиз сув мутахасислари чегарадаги Подшоота дарёсидан самарали фойдаланишни мухокама қилмоқдалар

Учрашувда давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорликни, шу жумладан дарё қирғоқларини муҳофаза қилиш, қирғоқлардаги сув оқими кўтарилишининг олдини олиш ва тақсимлаш тизимини яхшилаш бўйича чораларни муҳокама қилишди.
Наманганда Ўзбек ва Қиргиз сув мутахасислари чегарадаги Подшоота дарёсидан самарали фойдаланишни мухокама қилмоқдалар

22-23 апрел кунлари Наманганда Қирғизистондан ташриф буюрган меҳмонлар билан биргаликда сув омбори мутахасислари ҳамда қўшни Янгиқўрғон, Чортоқ туманлари ирригация мутахасисслари иштирокида "Шедевр" меҳмонҳонасига ташриф буюрган вакиллар Подшоота дарёси ва икки давлат ўртасидаги сув ҳавзаларидан самарали фойдаланиш учун келишиб олинди. Муҳокамада Подшоота дарёси қирғоқларини таъмирлаш, икки халқ манфаати учун чегара ҳудудда яна бир сув омбори барпо етиш таклифлари билдирилди. Меҳмонларга вилоятдаги фермер хўжаликлар, иссиқхоналар, боғлар, билан умуман олганда деҳқончиликдаги сувдан унумли фойдаланишдаги сўнгги технологиялар билан таништирилди.
Наманганда Ўзбек ва Қиргиз сув мутахасислари чегарадаги Подшоота дарёсидан самарали фойдаланишни мухокама қилмоқдалар
Наманганда Ўзбек ва Қиргиз сув мутахасислари чегарадаги Подшоота дарёсидан самарали фойдаланишни мухокама қилмоқдалар

“Smart Waters” фуқаролик жамияти вакиллари, маҳаллий ҳукумат идоралари, соғлиқни сақлаш ва фавқулодда ҳолатларга масъул ташкилотлар, шунингдек фермер ва бошқа сувдан фойдаланувчиларни конструктив мулоқотлар ҳамда биргаликдаги ҳаракатлар учун умумий ечимларга чорлайдиган сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги инклюзив ва иштирокчи ёндашувини ривожлантириш ва кичик ҳавза кенгашларини яратиш устида маҳаллий жамоалар билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Наманганда Ўзбек ва Қиргиз сув мутахасислари чегарадаги Подшоота дарёсидан самарали фойдаланишни мухокама қилмоқдалар

Ушбу семинарнинг давомийлиги жорий йилни 12-14 июнь кунлари Қирғизистонда ташкил этилиши режалаштирилди, унда Ўзбекистан ва Қирғизистон Подшоота дарёси кичик ҳавзаси давоми кенгаши бўлиб ўтиши келишиб олинди. Учрашув умумий сув ресурслари бўйича минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази (CAREC) амалга ошираётган Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлигининг (USAID) «Smart Waters» лойиҳаси кўмагида ташкил этилади.
Наманганда Ўзбек ва Қиргиз сув мутахасислари чегарадаги Подшоота дарёсидан самарали фойдаланишни мухокама қилмоқдалар

Наманганда Ўзбек ва Қиргиз сув мутахасислари чегарадаги Подшоота дарёсидан самарали фойдаланишни мухокама қилмоқдалар

Наманганда Ўзбек ва Қиргиз сув мутахасислари чегарадаги Подшоота дарёсидан самарали фойдаланишни мухокама қилмоқдалар
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар