Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Халқ розилиги – олий мақсад
11-04-2019 13:02 0 683 Рейтинг1 Чоп этиш

Халқ розилиги – олий мақсад

Халқ розилиги – олий мақсад

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддат ичида халқ манфаатига хизмат қиладиган улкан бунёдкорлик ислоҳотларини амалга оширди. Ислоҳотлар билан биргаликда аҳолининг дунёқараши, турмуш тарзи ўзгара бошлади. Сайёр ва оммавий қабуллар орқали барча турдаги раҳбарлар халқ билан янада яқинлашиб, мавжуд муаммоларнинг аниқ таҳлили вужудга келди.

2019 йилнинг 9 апрель куни Сариосиё тумани аҳолиси билан навбатдаги “Сайёр қабул” ўтказилди. Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов , Президент Админстрацияси етакчи инспектори Шокир Атаджанов, Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири Абдуҳаким Эшмуродов, Сариосиё туманининг 4 та сектор раҳбари, Сурхондарё вилоятидаги ташкилот ва корхона раҳбарлари куннинг биринчи ярмида Шарғун шаҳридаги “Феруз” маҳалласига ва куннинг иккинчи ярмида тоғли Сангардак маҳалласига ташриф буюришди.

Қабул жараёнида кўплаб фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди. Анча йиллардан буён ногирон фарзанди билан ижарама-ижара юрган Халқобод маҳалласида яшовчи фуқаро Шомирзаева Ўғилойга ва 4 нафар боласи билан бировларнинг уйида кун кечириб, 2 нафар ногирон фарзандларини қийналиб боқаётган Биллур маҳалласида яшовчи фуқаро Авазова Заринага туманнинг Маъданкон маҳалласида бўш турган кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан ажратиб берилди ва уйлар фуқароларнинг номига туман ҳокими томонидан расмийлаштирилди.

Маъданкон маҳалласида яшовчи фуқаро, 2-гуруҳ ногирони Бегматова Шоҳсанам 2 нафар фарзанди билан уйсиз оғир вазиятда яшаётганлигини инобатга олиб, уни 2019 йилда уй-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган фуқароларга бериладиган уй-жой олувчи фуқаролар рўйхатига киритилди.
Туманнинг Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи фуқаро Раҳматова Қулпинойнинг ва Дўстлик маҳаласи фуқароси Раҳмонова Зуҳранинг яшаб турган уйларини таъмирлаб бериш тўғрисидаги мурожаати юзасидан 1-4-сектор штаби томонидан таъмирлаб берилиш масъулияти олинди.

Сангардак маҳалласида яшовчи фуқаро Абдуназар Суюндиков имтиёзли кредит олиш учун анчадан бери ҳаракат қилиб юрганди. Қабулдаги мурожаатидан сўнг унга туман Агробанк томонидан 30 миллион сўм кредит ҳужжати расмийлаштириши учун 1-сектор томонидан тавсифнома берилди.

Шунингдек, Сангардак маҳалласида яшовчи фуқаролар 2-гуруҳ ногирони Дурбек Жалоловнинг , кам таъминланган фуқаро Замира Аннаеванинг моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати жойида қаноатлантирилиб, 4-сектор томонидан мурожаатчиларга бир қопдан ун, 5 килодан ўсимлик мойи берилди. Сайёр қабул давомида 54 нафар фуқарога Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан сайёр давлат хизмати кўрсатилди, 33 нафар фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатларига нисбатан мулк ҳуқуқини олишлари учун аризалари олинди, 3 нафар фуқаронинг жамғариб бориладиганпенсия тизимида ихтиёрий тартибда ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги аризаси, 6 нафар фуқаронинг фарзандини МТМга қабули бўйича аризаси ,3 нафар фуқаронинг жисмоний шахслар учун элекктрон рақамли имзо калитини олиш бўйича аризаси , 5 нафар фуқаронинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича аризаси ҳамда 4 нафар жисмоний шахслар учун ИНН(СТИР) маълумотнома олиш бўйича мурожатлари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Сариосиё туманида бўлиб ўтган қабулда 375 нафар фуқаролардан жами 537 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 258 таси жойида қаноатлантирилиб, 47,5% самарадорликка эришилди. Қолган мурожаатларнинг барчаси назоратга олиниб, халқ манфаатига хизмат қиладиган натижага эришилади.

Халқ розилиги – олий мақсад

Халқ розилиги – олий мақсад

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жойларда сектор раҳбарлари, давлат идоралари вакиллари ҳамда мутасаддилар иштирокида йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш ҳамда ўз жойида бартараф этиш мақсадида Президент Халқ қабулхоналари бошчилигида оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, 2019 йил 9 апрель куни Фарғона вилояти иккинчи сектори раҳбари иштирокида Бағдод туманида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида 118 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди.
Мурожаатлар, асосан, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди.
Масалан, “Кўкаламзор” қишлоғида яшовчи С.Абдуқодирова уйини таъмирлаш, “Самандарак” қишлоғида яшовчи Ж.Маматқулов ишга жойлашиш, “Дўстлик” махалласида яшовчи М.Ҳайдарова яшаш уйига кадастр ҳужжати расмийлаштириш, “Қашқар” қишлоғида яшовчи Т.Содиқов ногиронлик аравачаси олиш, “Хўжа” қишлоғида яшовчи А.Пўлатов кредит олиш, “Олчин” қишлоғида яшовчи Э.Алиев махаллага ичимлик суви тармоғи тортиш, ”Мирзаобод” қишлоғида яшовчи И.Усмонова даволанишга ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Сайёр қабул давомида 89 нафар фуқароларнинг ёзма мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.
Хусусан, 10 нафардан ортиқ фуқароларнинг ишга жойлаштирилиши, 30 дан ортиқ фуқароларнинг коммунал хўжалик билан боғлиқ муаммолари, 3 нафар ногиронларга аравачалар берилиши, 3 нафардан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишга ётқизилиши таъминланди.
- 74 ёшли қайнонам Т.Назарова касаллиги туфайли 6 йилдан буён бир жойда ётади. Сайёр қабул давомида қайнонамга аравача берилди,- дейди “Конизар” қишлоғида яшовчи Х.Халилова.
-Махалламиздаги стадионни давлат ҳисобига ўтказиш ва фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтиришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман, - дея мурожаат қилди “Пахтаобод” қишлоғида яшовчи Т.Усмонов.
Фуқаронинг мурожаати тааллуқли идоралар вакиллари иштирокида ўрганилиб, чора-тадбир белгиланди.
Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Асосий мақсадимиз – халқни рози қилиш

Халқ розилиги – олий мақсад

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан жойларда вазирлик ва идоралар, секторлар раҳбарларинингсайёр қабуллари йўлга қўйилди.
Хусусан, куни кеча аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Наманган вилоятида ташкил этилган сайёр қабулда сектор раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар қатнашдилар.

Вилоятнинг барча туманларидан келган фуқаролар вакиллари билан юзма-юз мулоқот асосидаги қабул давомида уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолияти, соғлиқнисақлаш, бандлик, тадбиркорлик, фермер хўжалиги ва бошқа масалаларга оид 311 та мурожаат келиб тушди. Шундан 161 таси жойида ижобий ҳалэтилди. 10 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 140 таси қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Жумладан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 6 та имтиёзли даволаниш учун ордер, 4 та ногиронлик аравачаси, 5 та сиҳатгоҳларга йўлланма ва яна эшитиш мосламаси, ортопедик воситалар берилди.

Бундан ташқари, давлат хизматлари маркази томонидан 166 та,жумладан 45 нафар фуқарога СТИР берилди. Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори бўйича 96 та, мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш бўйича хизматлар кўрсатилиб, 25 та ариза қабул қилинди.

Бу каби қабуллар фуқароларнинг адолат излаб идорама-идора юриши ёки пойтахтга оворабўлиб келиб-кетишининг олдини олиб, муаммони жойида ҳал қилиш имконини бермоқда. Энг муҳими, республика даражасидаги раҳбарларнинг халқ ҳузурига бораётгани қуйи тизимлардан ҳал бўлмаётган масалаларнинг ҳал қилинишига ёрдам бермоқда.
Бу каби тадбирлар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

Катта Фарғона каналидаги кичик ГЭСлар каскадининг ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтдир

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси борасидаги баъзи тушунчалари

expo
Боглиш маколалар