Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Нукусда, реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди
05-04-2019 10:29 0 1188 Рейтинг1 Чоп этиш

Нукусда, реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди

Нукусда, реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди

2019 йил 4 апрель куни Нукус шаҳрида Ўзбекистонда биринчи ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур муассаса жисмоний турли нуқсонлари бўлган болаларни ижтимоий-маданий муҳитга жалб этиш, уларни мактабгача таълим ва соғломлаштириш реабилитацияси билан таъминлаш имконини яратиб беради.
Нукусда, реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди

Кеча 4 апрель, Нукус шаҳри - Нукус шаҳридаги реабилитация-таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 августдаги “Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3909-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилди. Ушбу мактабгача таълим муассасаси 120-150 нафар имконияти чекланган тарбияланувчиларга мўлжалланган.Нукус шаҳрида реабилитация-таълим муассасасининг қурилиши ва унинг жиҳозланиши хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг беғараз ёрдами ҳисобидан тўлиқ амалга оширилди.
Нукусда, реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди

Нукусда, реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди

Нукусда, реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди

Майдони 3 447 кв. метр бўлган икки қаватли бинода стандарт хоналардан ташқари бассейн, даволаш-жисмоний тарбия зали, 2та физиотерапия хонаси, 2 та массаж хонаси, сенсор хонаси, майда моторикани ривожлантириш, ижтимоий-маиший мослашиш, мусиқа ва арт-терапия хонаси, ортопед, психолог, педиатр, диетолог, логопед, реабилитолог, психоневролог, методист ва навбатчи шифокор хоналари мавжуд.

“Оролбўйи минтақасида болалар саломатлиги масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига 7 ёшгача бўлган ногирон болалар сони 2013 йилга нисбатан 17,5 фоизга ошди. Шу муносабат билан республика Президентинингташаббусига кўра, Нукус шаҳрида Ўзбекистонда биринчи реабилитация-таълим муассасаси ташкил этилди. Бу ердаги болалар илгари ижтимоий-маданий муҳитга қўшила олмас эдилар. Кўп тарбияланувчилар ҳаётининг асосий қисмини уй деворлари ортида ўтказардилар. Шунингдек, биз Нукус шаҳрида эрта аралашиш тамойилини амалга оширишни бошламоқдамиз. Маълумки, бола миясининг 85 фоизи ҳаётининг биринчи 5 йили мобайнида ривожланади. Жисмоний ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болалар ҳақида гап кетганда, машғулотларнинг ҳар бир куни муҳим аҳамиятга эга. Коррекцион-ривожлантирувчи ишларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида биз ушбу мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш ёшини 3 ёшдан 2 ёшгача пасайтирдик”, - дейди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
Нукусда, реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди

Реабилитация марказининг коррекцион-таълим хоналари парафин печи, тиббий тренажёрлар, қуруқ массаж ванналари, нейро-ортопедия пневмокостюмлари, мобиль стендерлари, ортопедия велосипедлари, ётиқ самокатлар, мослашувчан креслолар, вестибуляр аппаратни ривожлантириш ускуналари, сенсор интеграцияси маҳсулотлари, “Саундбим” тизими ва физиотерапия аппаратлари каби хорижий ускуна ва инвентарлар билан жиҳозланган. Даволаш тадбирлари ривожланишда бузилишларни тузатишга, тиббий реабилитация ва ижтимоий мослашувга йўналтирилган. Шунингдек, реабилитация марказида мактаб ёшидан ўтган жисмоний ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болалар учун ҳам муолажалар ўтказилади.
Нукусда, реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди

Нукусда, реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди

Нукусда, реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди

Мактабгача таълим вазирлиги реабилитация марказларига эга бўлган ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларини республиканинг бошқа ҳудудларида қуриш ва фойдаланишга топшириш бўйича ишларни давом эттиради.
Нукусда, реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди

Нукусда, реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар