Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда
26-03-2019 13:41 0 854 Рейтинг0 Чоп этиш

Оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

Оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси томонидан ташкил этиган бугунги қабул давомида беш юзга яқин фуқаро шикоятларини тегишли орган раҳбарларига маълум қилди. Ушбу мурожаатлар қандай ҳал этилади? Бу эътиборимиз марказида бўлади.
Халқ билан мулоқотнинг муҳим воситасига айланган Президент халқ қабулхонаси нафақат аҳолидан келаётган шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш, уларда кўтарилаётган муаммоли масалаларни тегишли органлар билан ҳамкорликда ҳал этиш, балки жойларда оммавий қабуллар ташкил этишни йўлга қўйган.


Оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

Бундай қабулларда Президент давлат маслаҳатчиси ҳамда аҳоли учрашиши зарур бўлган тузилмалар раҳбарларининг шахсий қабуллари ташкил этилмоқда. Мазкур оммавий қабуллар ҳамда уйма-уй юришда давомида ўтган давр ичида бир миллиондан ортиқ фуқаролар муаммолари тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси томонидан Тошкент шаҳрида ташкил этилган навбатдаги оммавий қабулда Президент давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари У.Муҳаммадиев, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов, Бош прокурор О.Муродов, Адлия вазири Р.Давлетов, Ички ишлар вазири П.Бобожонов, Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев ва бошқа мутасаддилар фуқароларни шахсан қабул қилди.

Мазкур тадбирнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов фуқаролар мурожаатлари – халқнинг дарду ташвиши экани ва биринчи галда ҳал этилиши шарт бўлган масалага эканига эътибор қаратди. Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қўйилаётган талаблардан энг муҳимидир.
-Одамлар кўп ҳолларда идорама-идора юриб, ўзларини қийнаётган масалаларни ҳал қилолмай овора бўлмоқда, - дейди Т.Худайбергенов. - Шунинг учун барча энг зарур тизимларнинг раҳбарларни халқ ҳузурига олиб келдик. Бу имкониятдан унумли фойдаланинг.

Ички ишлар вазирлиги маданият саройида қабул учун ажратилган махсус хоналарда раҳбарларнинг бевосита қабули кун бўйи давом этди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг фуқароларни қабул қилиш жараёнини кузатарканмиз, соҳада ишлаб, турли сабаблар билан бўшаган собиқ ходимларнинг ишга тиклашни сўраб қилган мурожаатлари кўпчиликни ташкил этганига гувоҳ бўлдик.
Вазир ҳар бир мурожаатчини синчковлик билан эшитиш баробарида ички ишлар органларида касбига садоқатли, фидойи кадрлар хизмат қилиши зарурлигига урғу бериб ўтди.

Адлия вазири қабулига келган ўнлаб кишилар ўз мурожаатларида уй-жой, иш билан таъминлаш, эгалик ҳуқуқи, пенсия каби масалалар бўйича муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам сўради. Нотаруснинг масъулиятсизлиги, эгалик ҳуқуқини ололмаслик, ишга киришда амалий ёрдам сўралган масалаларни Адлия вазири Р.Давлетов жойида ҳал этишга, одамларга амалий ёрдам бериш учун тегишли ходимларга шу ернинг ўзида зарур топшириқлар берди.

Оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

Ҳужжатлардаги битта ҳарф мос келмаслиги оқибатида неча ойлардан бери сарсон юрган Насиба Зоҳидованинг иши ҳал бўлди, ҳисоб.
Хонадонини ўз дўстига сотиш ҳуқуқи асосида ишончнома орқали фойдланишга берган, оқибатда уйидан айрилган фуқаронинг дардини эшитиб, вазир ўйланиб қолди. Кўр-кўрона ўз ҳуқуқини ўзгага топширган, ўзини ўз ҳуқуқидан маҳрум қилиб надомат чекаётган кишининг ҳоли, албатта, жуда ачинарли.

У қанчалик афсусланмасин, юқори идора раҳбарларига шикоят қилмасин, бари бефойда. Чунки йўқотилган ҳуқуқни энди тиклаш имконсиз. Шу каби бухоролик бир аёлнинг вафот этган ўғлидан қолган набираларини 14 йилки кўра олмаётганидан ёзғириб кўз ёш тўкиши ҳам ҳуқуқ меъёрларига тўғри келмайди. Ахир ҳуқуқлар ўз вақтида керакли идорага бориб талаб қилингандагина у сизнинг манфаатингизга мослашади. Лекин айримлар ҳамон каттароқ раҳбарнинг олдига бориб “Адолат йўқ, қани ҳақиқат?” деб деб тўполон кўтариб ишимни ҳал қиламан, деб ўйлаб қаттиқ адашмоқда.

- Қабул давомида фуқароларнинг ҳуқуқий онги масаласида ҳали муаммолар борлигини яна бир карра ҳис қилдим, - дейди Адлия вазири Русланбек Давлетов. – Авваллари ҳуқуқий маданиятга юксалтиришга қаратилган кўп иш қилинган. Аммо ҳуқуқий онг масаласи билан ҳеч кимнинг иши бўлмаган. Бугун айрим одамлар қайси идора қандай иш билан шуғулланишини билмасдан эшикма-эшик, идорама-идора сарсон бўлаётгани ўша бесамар ишлар маҳсули, десак хато бўлмайди. Бугун ҳам ўнлаб кишиларни “сизнинг кўтариб келган масалангиз судга тааллуқли”, деб уларни суд қабулига йўналтирдик. Айрим кишилар эса “Йўқ менинг ишимни сиз ҳал қилиб беришингиз керак”, деб туриб олаётгани эса ҳеч ақлга сиғмайди. Мени қувонтиргани, қабулга келган айрим фуқаролар адлия тизими фаолияти билан боғлиқ камчиликларни рўй-рост айтиб, соҳани янада яхшилаш учун ўз таклифларини билдиргани бўлди. Биз буларни албатта инобатга оламиз. Халққа максимал қулайлик яратиш учун адлия тизими ходимларига энг қаттиқ чораларни кўриш зарур бўлса, албатта кўрамиз.

Бош прокурор қабулига кирган уйи олиб қўйилган, еридан маҳрум бўлиб қолган, корхонасидан айрилган, бизнесидан жудо бўлган ўнлаб кишилар ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам сўради. Буларнинг бари, албатта, алоҳида ўрганиш талаб қиладиган, текширув ўтказилиши шарт бўлган масалалар ҳисобланади. Шунинг учун барчаси назоратга олиниб, тегишли масъул шахсларга қонуний ҳал қилиш учун топширилди.

“Бугунги қабулда одамлар асосан қандай шикоятлар билан келган, улар кўпроқ нимадан норози?”, деган саволимизга Бош прокурор: “Бугунги қабулга шикоят кўтариб келган фуқароларнинг 90 фоизи суддан норози”, деб жавоб берди. “Шикоятчиларнинг ҳаммаси ҳам ҳақмикин?”, деган саволимизга эса, у “Албатта, ҳаммаси ҳақ, дея олмаймиз”, деб жавоб берди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қабулига кирган С.Ниёзова 2018 йил 5 январда уйи бузилгани, шундан бери бола-чақаси билан ҳар ерда сарсон бўлиб яшаётганини маълум қилди.

Ҳолбуки, Қўшқўрғон кўчасида истиқомат қилган бу аёлга уйини бузишдан олдин шаҳар марказидан 2 та уй берилиши ваъда қилинган.
Ж.Ортиқхўжаев бу борада ким масъул бўлгани, нега ваъда бажарилмагани билан қизиқди. Мулозимлар ҳар хил баҳоналарни келтирди. Ҳоким эса бу масала бугун ҳал этилиши кераклигини айтди. Оиласи катта бўлган, оилали икки ўғли бўлган бу аёлга ҳозирча 2 хонали уй берилиши, сал кейинроқ қурилаётган уйлардан 3 хоналиси берилиши маълум қилинди.
Қабулларда беш юзданзиёд фуқаро шикоятларини тегишли орган раҳбарларига маълум қилди. Ушбу мурожаатлар қандай ҳал этилади? Бу эътиборимиз марказида бўлади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?

Ўзбекистон Президенти Россия Давлат думаси раисини қабул қилди

expo
Боглиш маколалар