Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Интернетда ҳам бировга туҳмат қилиш мумкин эмас. Бунинг жазоси қаттиқ
04-03-2019 09:23 0 1656 Рейтинг1 Чоп этиш

Интернетда ҳам бировга туҳмат қилиш мумкин эмас. Бунинг жазоси қаттиқ

Интернетда ҳам бировга туҳмат қилиш мумкин эмас. Бунинг  жазоси қаттиқ

Самарқанд давлат университети тарих факультетида “Талаба ёшларнинг онгига қаратилган ахборот хуружларининг олдини олиш, уларда интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан ўринли фойдаланиш маданиятини шакллантириш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишдан бир неча кун олдин факультет декани Дилфуза Жўрақулова менга қўнғироқ қилиб, юқоридаги мавзуда тадбир ўтказиш ниятида эканлигини билдирган эди. Унинг уқтиришича, бундан кўзланган мақсад талабаларнинг билиб-билмасдан турли сайтларга киришининг, ижтимоий тармоқлардаги ўзаро мулоқотлар ёки баҳс-мунозаралар давомида бошқаларнинг шаъни, қадр-қимматини камситадиган фикрлар айтилишининг олдини олишдан иборат.

Тадбирни кириш сўзи билан Д.Жўрақулова очиб, йиғилганларни унинг мазмун-моҳияти билан таништирди. Факультет мураббийлар кенгаши раиси Рўзиқул Абриев нима мақсадда маънавият соати ҳисобидан бундай тадбир ўтказилаётганлигини изоҳлаб берди. Ҳар бир ёш, айниқса, талаба ўзини интернет тармоғисиз тасаввур қила олмайдиган бир шароитда ундан фойдаланишда айрим талабларга риоя этиш лозимлигини, акс ҳолда бу аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатди. Ана шу мавзуда сўзлаб бериш учун интернет-журналистика соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилаётган мутахассис таклиф этилганлигини айтиб, каминага сўз берди.

Мавзу айни кунларда долзарблик касб этиб турганлиги боис, у ҳақда алоҳида мақола тайёрлаш ниятим бор. Шу сабабли ҳозир муаммонинг икки жиҳатини қисқача тилга олиб ўтиш билан чекланаман.

Биринчидан, ёшлар экстремизм ва терроризмни тарғиб қилувчи турли сайтларга кириб, у ердаги хабар ва мақолаларга фикр билдиришдан ўзларини тийиши лозим. Умуман, ана шундай сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалардан узоқроқ юриш керак. Чунки бундай ҳаракатнинг жавобгарлиги бор.

Иккинчидан, телеграм мессенжери ёки ижтимоий тармоқларда фикр билдирганда ва биров билан баҳсга киришганда, муомала маданиятига риоя қилиниши шарт. Ўзбекистон қонунчилигида ўзга шахсни ҳақорат қилиш, яъни унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш учун жавобгарлик кўзда тутилган. Бировга туҳмат қилган ҳам жавобгарликка тортилади. Босма нашрлар, оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат учун жазо янада қаттиқроқ эканлигини назарда тутиш лозим.

Масалан, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 40-моддасида туҳмат қилганлик учун энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 60 бараваригача жарима кўзда тутилган. Туҳмат – бу била туриб, бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш. Агар шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилса, Жиноят кодексининг 199-моддаси билан энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ жазоси белгиланган.
Интернетда ҳам бировга туҳмат қилиш мумкин эмас. Бунинг  жазоси қаттиқ

Кўриниб турганидек, интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан ўринли фойдаланиш маданиятини шакллантириш шу куннинг муҳим ва долзарб масаласи бўлиб турибди. Тадбир савол-жавоблар билан якунланди.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Муаллиф туширган суратлар

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси олий мажлиси сенатига сайланди

Тошкент вилоятига ҳоким тасдиқланди

Савоб ишни хар ким, хар куни қилмоғи лозим

Мардлар қўриқлайди Ватанни

expo
Боглиш маколалар