Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Самарқандда 20 йил қамоқда ўтириб чиққан иш билан таъминланди
25-02-2019 11:07 0 1895 Рейтинг1 Чоп этиш

Самарқандда 20 йил қамоқда ўтириб чиққан иш билан таъминланди

Самарқандда 20 йил қамоқда ўтириб чиққан иш билан таъминланди

Самарқаннда бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда 93та корхона, ташкилот ва муассаса бўш иш ўринлари билан қатнашди. Шундан 347та иш ўрини квота бўйича ажратилган бўлиб, улар йўлидан адашган, авф этилган ва махсус рўйхатга турувчи шахсларга мўлжалланган эди.

Ярмарка ўтказилган шаҳар концерт залига эрталабдан одамлар кела бошлади. Уларни шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари ва иш берувчиларнинг вакиллари кутиб олишди. Ҳар бир киши билан батафсил суҳбатлашиб, ихтисоси ва малакасига қараб иш таклиф қилинди.

Кўпгина мактабларга, айниқса, рус тилида дарс ўтиладиган синфларга ўқитувчилар керак экан. Масалан, 51-мактабга ярим ставкадан тарих, информатика, рус тили ўқув фанларидан ўқитувчи лозим, бир ойда оладиган иш ҳақи 807 минг сўмни ташкил этади. 30-мактабга эса география, биология, мусиқа, бошланғич синф ўқитувчилари керак. 42-мактабга тарих, география, меҳнат, бошланғич синф ўқитувчилари лозим. 43-мактаб эса ярмаркада 8та бўш иш ўрини билан қатнашди.
Самарқандда 20 йил қамоқда ўтириб чиққан иш билан таъминланди

Самарқанд давлат чет тиллар институтига кабинет мудирилиги учун икки киши ва бир нафар араб тили ўқитувчиси керак экан. “Arxideya motors” МЧЖ ярмаркада 20та бўш иш ўрини билан иштирок этди. “Бизга “Д” категороясига эга автобус ҳайдовчилари керак”, – деди корхона директори М.Насимов.

Тиббиёт муассалари ҳам бўш иш ўринларига ходимлар излаб, ярмаркада қатнашди. Жумладан, шаҳардаги Темирйўл бирлашган касалхонасига уч нафар врач ва бир нафар лаборант, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига эса тўрт нафар врач, провизор технолог, муҳандис ва санитарка, вилоят 1-қон қуйиш марказига врач, кичик тиббий ходим ва фаррош керак.

Шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ш.Хударгановнинг берган маълумотларига қараганда, ярмарка давомида ҳаммаси бўлиб 111 нафар фуқаро иш сўраб мурожаат қилган. Улардан 13 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган, 35 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган ва 63 нафарига ўзига мос касб бўйича ишга жойлашиши учун йўлланма берилган. Улардан 29 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
Самарқандда 20 йил қамоқда ўтириб чиққан иш билан таъминланди

Тўрт йилдан бери ишсиз юрган Нилуфар Аслонова 22-мактабга химия ўқитувчиси бўлиб ишлаши учун йўлланма олди. Ёш боласи борлиги учун икки йил ишламасдан уйда ўтирган Саодат Холбоева судмедэкспертиза бюросига ҳамшираликка юборилди.
Самарқандда 20 йил қамоқда ўтириб чиққан иш билан таъминланди

Айниқса, Рустам Аҳмедов қувончининг чеки йўқ эди (маълум сабабларга кўра исми ва фамилияси ўзгартирилган). Унга олий ўқув юртларидан бирига қоровуллик вазифасида ишлаш учун йўлланма берилди. У бундан уч ой олдин жазони ўташ муассасидан озод этилган экан. “Мен ҳаммаси бўлиб 20 йил ўтириб чиққанман. Энди меҳнат қиламан, ҳалол йўл билан пул топаман. Кеч бўлса ҳам хатоларимни англаб етдим”, – деди Аҳмедов биз билан суҳбатда.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Муаллиф туширган суратлар
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

417 нафар мансабдор коррупцияга йўл қўйди. Шулардан 61 нафари прокуратура органлари ходимларидир

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

expo
Боглиш маколалар