Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Оролбўйи халқаро инновация маркази мутахассислари Дубай тажрибасини ўрганади
20-02-2019 14:56 0 732 Рейтинг1 Чоп этиш

Оролбўйи халқаро инновация маркази мутахассислари Дубай тажрибасини ўрганади

Оролбўйи халқаро инновация маркази мутахассислари Дубай тажрибасини ўрганади

20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг 6 нафар мутахассиси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг (ICBA) бош офисига илмий амалиёт ўташ учун сафарга жўнаб кетди.

Оролбўйи халқаро инновация маркази мутахассислари Дубай тажрибасини ўрганади

Бир кун аввал Инновацион ривожланиш вазирлигида Халқаро инновация марказининг хорижга сафарбар қилинган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги, ирригация, ўсимликлар физиологияси йўналишларида фаолият юритаётган мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ёш мутахассисларнинг стажировкаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган бўлиб,вазирлик қошидаги Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мутахассисларнинг йўл харажатлари, хорижда яшаш ва кундалик эҳтиёжлари учун сарф-харажатларининг барчасини қоплайди. ICBA Халқаро маркази эса илмий-техникавий ҳамкор сифатида Халқаро инновация маркази ходимларига виза берилиши, уларнинг Дубай шаҳрида жойлашиши ва илмий стажировкани ташкил қилиш тадбирларини қўллаб-қувватламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг Тадқиқотлар ва инновациялар бўлими мудири Айдос Нурумбетов, Корпоратив ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Хамра Тажибаев, Мелиорация ва сув хўжалиги бўлими мудири Айбек Абдиров, Ўсимликлар биотехнологияси ва физиологияси лабораторияси мудири Алым Асаматдинов, Ўрмон хўжалиги ва дала тадқиқотлари бўлими мутахассиси Жолмырза Жаксымуратов, Экинлар диверсификацияси лабораторияси лаборанти Камалатдин Идирисов ўз соҳалари бўйича зарур билимлар олишлари, БАА да қўлланаётган инновацион технологияларни ўрганиб, олган тажрибаларини Оролбўйи ҳудудларини тиклашга қаратилган комплекс ишларни амалга оширишда қўллайдилар.

Мутахассислар бир ярим ойлик сафар давомида Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳридаги Масдар Сити экошаҳри билан танишадилар, агробизнес учун муваффақиятли инкубаторларни ташкил қилиш, сув ва тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича инновацион технологияларни жорий этиш ва бошқа йўналишларда ўқув-амалиёт курсларини ўтайдилар.
Нигора Адизова
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар