Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Институти курсдош талабалари жиноят суди курсида..Бири айбдор Бири жавобгар
23-01-2019 16:42 0 747 Рейтинг2 Чоп этиш

Институти курсдош талабалари жиноят суди курсида..Бири айбдор Бири жавобгар

Институти курсдош талабалари жиноят суди курсида..Бири айбдор Бири жавобгар

Жорий йилни 22 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси Зиёдулла Сагдуллаевнинг курсдоши томонидан калтакланиши бўйича суд иши бошланди. Судланувчи курсисидан Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти 4-босқич талабаси Санжар Иззатуллаев жой олган. Суд Санжар Иззатуллаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси бошлади.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Фаррух Тўрахўжаев раислигида ҳамда адвокат Қурбоновдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда. Фаррух Тўрахўжаев суд мажлисини очиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Санжар Иззатуллаев ( 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – тугалланмаган олий, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноий иш кўрилаётганлигини эълон қилган.

Суднинг дастлабки эшитувида раис суд тергови бошланганлиги эълон қилди. Далилларни текшириш тартиби белгиланган. Бу жараён давомида судланувчилар, жабрланувчи, гувоҳлар ва экспертларнинг кўрсатмалари тингланади, шунингдек, ушбу иш бўйича тўпланган бошқа далиллар текширилади. Дастлабки суд ишида гувоҳлар З.Сагдуллаевнинг онаси (1972 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, психолог, муқаддам судланмаган)нинг кўрсатмаларини тинглади. Шунингдек, гувоҳлар Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти 4-босқич талабаси Шерзод Тўйчиев ( 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти тўлиқсиз олий, муқаддас судланмаган), Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти 4-босқич талабаси Роҳатой Холматова (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти тугаланмаган олий, муқаддам судланмаган), Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти4-босқич талабаси Маҳмуд Шарипов ( 1996 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти тугалланмаган олий, муқаддам судланмаган)ларнинг кўрсатмаларини тингланди.

Гувоҳлик берувчиларнинг кўрсатмалари жабрланувчи З.Сагдуллаев томонидан рад этилди. Сабаби мазкур жиноят иши бўйича дастлабки суриштирув жараёнида берилган кўрсатмалар бу галгисига тўғри келмаган. Янада аниқроқ қилиб айтганда, жабрланувчи калтакланаётган вақтда унинг ортидан курсдоши Хондамир Ниёзов елкасидан ушлаб турган бўлган. Буни у дастлабки суриштирув жараёнида хам “елкасидан ушлаганман” деб айтган, бироқ дастлабки суд ишида у иштирок этмади. Шунингдек, судда гувоҳлик берганларнинг айтишича, Санжар Иззатуллаев Зиёдулла Сагдуллаевга бор-йўғи икки маротаба мушт туширганлигини кўришган, лекин Зиёдуллани ушлаб турган курсдошини гўёки хеч ким кўрмаган!

Эслатиб ўтамиз, 2018-йил 4-декабрь куни Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси Зиёдулла Сагдуллаев курсдоши Санжар Иззатуллаев томонидан калтакланиши натижасида ўтказилган суд тиббий экспертизасининг 12.12.2018 йилдаги №6632-Х-Икр сонли хулосасига кўра З.С.Сагдуллаевнинг танасида қуйидаги тан жароҳатлари аниқланган: “Чап томон яноқ суягининг синиб силжиши, бурун суягининг синиб силжиши, чап томон юқори лабни оғиз ичига кириб борувчи эзилиб йиртилган яраси, бурун ва чап яноқ соҳаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши, иккала кўз қонталаши”. Ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражаси бўйича “Ўртача оғир” тан жараҳати деб баҳоланган.

Суд тиббий экспертиза бош бюроси ходими А. У. Икрамовнинг хулосасига кўра, бу жароҳатлар “қаттиқ тўқмоқ жисм” таъсирида, тиббий хужжатда, кўрикдан ўтувчи хамда қарорда кўрсатилган вақт ва шароитда етказилган бўлиши мумкин бўлиб, соғлиқни узоқ, 21 кундан кўп бўлган муддатга бузилишига олиб келади. Шу белгисига кўра оғирлик даражаси бўйича ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳатларига киради. Лекин гувоҳларнинг таъкидлашича айбдор Санжар Иззатуллаев жабрланувчини бор йўғи бир-икки марта мушт билан урган....Айбланувчи Санжар Иззатуллаевнинг кўрсатмасига кўра, у дарс вақтида курсдоши З. Сагдуллаевга “бехосдан қўли тегиб кетган” ва хушини йўқотган курсдошини касалхонага етказиш учун тез тиббий ёрдам (103)га қўнғироқ қилиб тушолмаган ва бошқа бир курснинг талабаси ўз шахсий автомобилида Зиёдулла 7-сон шаҳар касалхонасига олиб борилган.

Биринчи кунги суд ишида гувоҳларнинг берган кўрсатмаларидан хулоса қилиш мумкинки, гувоҳларнинг берган кўрсатмаларини жабрланувчи З.Сагдуллаев далиллар билан рад этди ва ёлғон кўрсатма дея таъкидлади.
Суд жараёнлари давом этмоқда 22.01.2018 йил
Журналист Дониёр Юсупов
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*