Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ДХХ корридоридаги доимий «сотти келин» ҳикоялари
21-01-2019 17:52 0 3277 Рейтинг6 Чоп этиш

ДХХ корридоридаги доимий «сотти келин» ҳикоялари

ДХХ корридоридаги доимий «сотти келин» ҳикоялари

Яқинда интернетдан бир ҳаваскор «ёзувчининг» ҳикоясини ўқиб қолдим. Ҳикояни сўнги сўзларини ўқир эканман, фантастик оламга тушиб қолгандек ёки «hollywood»нинг криминалистик филмини кўргандек бўлдим. Ҳикоя ҳақида сўзласам, Сизни ҳам бу ҳикоя қизиқтиришига ишонаман.

Нима эмиш, «Элтуз» лақабли (мен уни Сотти келинга ўхшатдим. Сотти келинга таъриф беришнинг хожати йўқ деб ўйлайман) ҳаваскор ҳикоянафис ДХХ «зобитлари» билан ёзишмалар олиб борар эмиш, Ўзбекистон ДХХнинг раиси катта пирамида қурган эмиш (мамлакатимизнинг турли гўшаларида янги қурилишлар амалга ошириляпти, лекин пирамида қаерда қурилаётган экан-а), Ўзбекистон ДХХ раиси қудратли ташкилотни тўлиқ қўлга олишни мақсад қилган экан (демак, мақсад қилган ва раҳбар бўлган. Ҳамма ўзи хохлаган йўналишдаги ташкилотларни мақсад қилиб, раҳбар бўлиб қолаверса тасаввур қилинг нималар бўлишини),раис қандайдур маълумотларни текшириш бахонасида президент, оиласи ортидан кузатувни бошлаб юборган эмиш (ха, буни ҳақиқий фантастик филм деса бўлади), Ўзбекистон ДХХ раислигида бир умр қолиш иштиёқида тинчлик бермаган эмуш («Сотти келин» одамларни қалбини кўрмасдан айтиб бера оладиган «фолбинлик» қобилиятини ҳам ўзида шакллантирганга ўхшайди) ва бу хабарларни ўз карьера ва хаттоки ҳаёти хавф остида қолишидан қўрқиб исмини ошкор этмасликни сўраган ДХХ зобити маълум қилган эмиш (ДХХ ҳодимлари «Сотти келин» билан суҳбатлашиб ўтиришга вақт топармикан, қойилман...).

Юқоридагиларни ўқир экансиз «сотти келиннинг» ҳикояларига қизиқишингиз ортиши табиий. «Элтуз» давлат раҳбарларига нисбатан айбловлар қўйишда ҳеч қандай манбага асосланмаган ҳолда маълумот тақдим қилмоқда.
Барчамизни яратгувчимиз 18 минг оламнинг Роббиси шундай дейди:
وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ

Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин.

(«Ҳумаза» сурасининг 1-ояти)

Тарихда Расули Акрам алайҳиссолату вассалом: «Меърожга чиққанимда мисдан бўлган тирноқлар билан юзларию кўксиларини тирнаётган бир қавмнинг олдидан ўтдим. Мен: «Эй Жаброил, улар ким?» деб сўрадим. У: «Булар у дунёда одамларнинг гўштини еб, обрўларини тўкканлар», деб жавоб берди», дея кўрганларини ҳикоя килиб берганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва обрўси бошқа мусулмонга ҳаромдир», дедилар»

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: «Кимки ғийбатдан тавба қилган ҳолда ўлса, у жаннатга охири киради. Кимки ғийбатда бардавом бўлган ҳолда ўлса, у дўзахга биринчи киради»,

Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Ҳикоядаги яна бир жиҳатига эътибор қаратмоқчиман: «Элтуз»да бу фактларнинг ҳаққонийлигини тўлиқ аниқлаш имкони йўқ. Лекин жамоатчилик учун аҳамиятини инобатга олиб, қуйида уларни ДХХ зобити тақдим этканидек баён этишга қарор қилдик».«... жамоатчилик учун аҳамиятли» деганда қайси жамоатчиликни назарда тутмоқда? Ўзи яшаб турган фитначилар жамоатчилиги учун муҳим бўлиши мумкин. Чунки бундай уйдирма, ҳақиқатга асосланмаган хулосалар бўхтондан ўзга нарса эмас. Нима учун тўқима ҳулосаларини ДХХ зобити тақдим этгандек баён қилиши керак? Замонавий журналистика дегани ёлғон, бўхтон айбловлар тарқатиш дегани эмас ҳурматли «сотти келин». Сизни бундай ҳикояларингиз ёлғон, фитнадан ўзга нарса эмас:

Хазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Кишининг ёлғончи бўлишига эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади».

8 та банддан иборат ўзи учун «ўта сирли ва жамоатчилик учун муҳим маълумотларини»ўқир эканман, муаллифнинг (сотти келиннинг) қанчалик савияси паст эканлигини англаш қийин бўлмади. Айбловлардаги биргина банди борасида журналистик ўрганишни олиб бордим. Банддаги қахрамонлар билан кўришиб, суҳбат қуришга муяссар бўлдим. Суҳбат жараёнида мақоладаги қахрамон ўзи ҳақидаги миш-мишларни эшитиб ҳайратдан аввалига кулимсираб, кейин ғазаб кўзлари билан бу шубҳасиз тухмат эканлигини баён қилди. Бу тухматчига нисбатан яратканнинг ўзи кифоя қилишига умид билдириб, мазкур суҳбатни албатта ёритишимизни сўради. Зеро одамлар ўқиб, ёлғончининг ҳақиқий юзини кўришсин.

Мақолага нисбатан умумий кўринишда «саводсизларча тузилган жумлалар мажмуи» деб таъриф бериш айни ҳақиқат. Маълумот тарқатишнинг ва замонавий журналистиканинг одоб нормалари ҳамда ўзига хос техналогиялари бўлади. Иқтисодий манфаат учун ўз Юртидан четга чиқиб, қандайдур «хужраларда» ўтириб, ҳаёлига келган ёки тушида кўрган нарсаларини ДХХ зобити билан ёзишмалар олиб боргандек қилиб тарқатиш мутлақо журналистикага тўғри келмайди. Онгли, савияли халқ бундай ҳикояларни қабул қилмаслиги табиий. Лекин бундай «журналистлар»тимсолида ҳақиқий журналистларга нисбатан халқнинг фикри ўзгариши ачинарли.

Шундай экан, биз журналистларга берилган ақл-идрок, сўзлаш ва ёзиш каби неъматларни одамлар орасида фитна уруғини сочишга эмас, журналистик масъулиятни ҳис қилган ҳолда, одамларни эзгу йўлга чорлаш учун сафарбар қилишимиз керак. Шундагина виждонимиз ва Яратканнинг олдида юзимиз ёруғ бўлади ҳамда «журналист» номига лойиқ бўламиз. Шу фурсатдан фойдаланиб олийжаноб халқимизга яна бир нарсани эслатишни ўринли деб билдим:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن جَاءكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَن تُصِيبُوا قَوْماً بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар.
(«Хужурот» сурасининг 6-ояти)

Бутун оламларга раҳмат бўлиб келган пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихларидаги бир воқеани эслайлик.

Бир куни узоқ сафарда Оиша розияллоҳу анҳо маржонларини йўқотиб қўядилар. Маржонни қидиришга тушганларида карвон кетиб қолади ва улар карвонга ета олмасдан йўлда қолиб кетадилар. Ортиларидан Соффон ибн Муаттар исмли соҳобалардан бири келиб қоладилар, қарасалар мўминларнинг онаси Оиша розиоллоҳу анҳо. Уларни туяларига миндириб олиб кетадилар ва соғ-саломат етказадилар. Шундан кейин Ибн Салул исмли саҳобалардан бирлари:«Кеча ҳамма кетганида Оиша розиоллоҳу анҳо йўқолиб қолдилар, кейин Соффан билан бирга кириб келдилар, улар сахрода ёлғиз нима қилдилар экан» деб фитна қўзғатади. Хассол ибн Собит исмли шоир фитна таъсирида бу воқеага атаб шеър ёзади. Шеърни Соффан ибн Муаттарга етказишади. Шеърни ўқиган Соффан ибн Муаттар бу фитна ва бўхтондан ўзларини йўқотиб қўядилар. Бир оз ўйланиб, Хассол ибн Собитнинг ёнига бориб, юзига қилич урдилар, Хассол ибн Собитнинг кўзи ўйилиб тушди...! Тарихдаги бу воқеа яна такрорланмаслигига хеч ким кафолат бермайди...!

Бу мақолани мавзу қахрамони бўлмиш ДХХ корридорида ички курашларни кузатиб ўтирган «Ўзбекистон қахрамони» балки ўқир. Маслаҳатим «Фармон биби»: - соттиликни ташла, дейишини кутиб ўтирмасдан ўзингиз фитна-фасотни ташланг. Ўзбекистон ҳаётига энг аввало ўзингизни таъсирингиз ва фойдангиз ҳақида ўйланг. Инсон яхшилик қилишни билмаса, ёмонлик қилиши керак эмас.

Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْراً يَرَهُ

Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир.

وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرّاً يَرَهُ

(«Зилзила»сурасининг 7-8 оятлари)
Хайрулла Касимов
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар