Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хавфсизликка барчамиз бирдек масъулмиз...!
11-01-2019 14:58 0 354 Рейтинг1 Чоп этиш

Хавфсизликка барчамиз бирдек масъулмиз...!

Хавфсизликка барчамиз бирдек масъулмиз...!

Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим, бўлинмалари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қолаверса фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 январь куни махсус рейд амалга оширилди.

Ўтказилган рейдда асосий эътибор, транспорт воситаларининг техник ҳолатига, шунингдек ўрнатилган газ баллони ва мосламалари, уларнинг тегишли хужжатлари мавжудлигига қаратилиб амалдаги қоидаларга риоя қилмаган жами 194 нафар ҳайдовчиларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Жумладан, 45 та ҳолатда транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг навбатдаги синов муддати ўтиб кетганлиги ёки газ баллонига тегишли хужжатлари ёнида мавжуд бўлмаганлиги, 49 та ҳолатда транспорт воситасини техник носоз ҳолда бошқариш, 12 та ҳолатда эса ишлаб чиқарувчи завод томонидан назарда тутилмаган ҳолда транспорт воситасини ўзбошимчалик билан қайта жиҳозлаган ҳолда бошқариш қолганлари эса бошқа кўринишдаги қоидабузарликларни ташкил этади.

Мисол учун, Ўртачирчиқ туманида яшовчи ҳайдовчи М.Н. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасига тегишли рухсатсиз газ баллони ўрнатганлиги, Тошкент туманида яшовчи ҳайдовчи Х.Х бошқарувидаги “Ваз-2106” русумли транпорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг навбатдаги синов муддати ўтиб кетганлиги, Бекобод туманида яшовчи ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситасига ишлаб чиқарувчи завод томонидан назарда тутилмаган туманга қарши чироқлар билан қўшимча равишда ўзбошимчалик билан жиҳозлаб олганлиги аниқланди.

Ўз ўрнида, ҳайдовчиларимиздан йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилиш лозимлигини, хавфсизлик масалаларига беэътибор бўлмасликни қоидабузарлик ёки эътиборсизликнинг катта ёки кичиги бўлмаслигини эслатиб ўтамиз. Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим, бўлинмалари томонидан бу борада олиб борилаётган рейдлар давом эттирилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини ўрнатиш акцияси қандай бормоқда?

Фақат тадбирлар орқали ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мумкин эмас

Мамлакат экспорт салоҳиятини оширишда "Ўзмиллийбанк"нинг тутган ўрни

Ҳаракат хавфсизлигида 10 кун

expo
Боглиш маколалар