Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Газни қиммат сотаётган АГҚШ жазога тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
21-11-2018 15:13 0 486 Рейтинг0 Чоп этиш

Газни қиммат сотаётган АГҚШ жазога тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Газни қиммат сотаётган АГҚШ жазога тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Шу йилнинг 16 ноябридан автомобилларга газ шохобчалари орқали қуйилаётган газ нархлари таҳлили шуни кўрсатдики, улар томонидан реализация қилинаётган табиий газ нархи 300-400 сўмга қимматлаган (1700-1800 сўмдан 2000-2200 сўмгача). Бу хақида Халқ сўзи нашри хабар қилмоқда.

Молия вазирлигининг маълум қилишича, автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари орқали реализация қилинаётган табиий газ нархини оширишга асос йўқ.

Маълумот учун: 16 ноябрга қадар газ-заправкаларга етказиб берилаётган 1 кубометр табиий газнинг нархи — 789 сўм 74 тийин (бунинг 289,74 тийини — табиий газнинг улгуржи сотиш нархи, 500 сўми — махсус инвестиция устама ҳақи).

Молия вазирлиги газ-заправкалар томонидан нархнинг 17 фоизга оширилишини асоссиз, деб билади. Агар нархлар 15 ноябргача бўлган ҳолатга қайтмаса, тегишли санкцияларни кўришга мажбур бўлади. Жумладан, транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмоли учун солиқ ставкасини кўпайтириш орқали ноқонуний йўл билан олинаётган даромадларни олиб қўйиш таклифи билан чиқишга ёки бошқа фискаль чораларни кўришга мажбур бўлади.

Ҳозирги пайтда Давлат рақобат қўмитаси, “Ўздавнефтгазинспекцияси” ва давлат солиқ хизмати органларига қонунчиликда белгиланган тартибда ноҳалол рақобат фактларини аниқлаш мақсадида газ-заправкаларда нархлар устидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича топшириқ берилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Метеорит Ерга яқинлашиб келаётгани қайд этилди

КХДР да иккита Украина дрони йўқ қилинди

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг хамкорлиги

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

expo
Боглиш маколалар