Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Республика бош давлат санитария шифокори Чилонзордаги ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди
31-10-2018 14:55 0 781 Рейтинг1 Чоп этиш

Республика бош давлат санитария шифокори Чилонзордаги ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди

Республика бош давлат санитария шифокори Чилонзордаги ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди

Республика бош давлат санитария шифокори Сайдимурод Саидалиев Чилонзор туманида бир оиланинг тўрт фарзанди заҳарланишдан вафот этгани юзасидан расмий ахборот берди. Бу хақида Газета.уз хабар қилмоқда.

Тошкентнинг Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшайдиган фуқаро А.Акбаров хонадонида қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланишда гумон ҳолати бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош давлат санитария шифокори Сайдимурод Саидалиев расмийахборот берди, дея хабар қилди ССВ матбуот хизмати.

Ахборотда қайд этилишича, хонадон эгаси Алишер Акбаровнинг аёли Хаитова Умида, 42 ёш, 2018 йил 30 октябрь куни, тахминан соат 20:00да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг рўпарасидаги миллий таомлар кафесидан 5 дона, сихга тортилган қийма кабоб, тандир нон ва тўғраб, уксус солинган пиёз сотиб олиб, уйига олиб борган.

Уларнинг уйи шу кафенинг яқинида жойлашган. Уйида оила аъзоларидан Хаитова Умиданинг ўзи, унинг қизлари Акбарова Азиза (1996 йилда туғилган), Эъзоза (2001), Ирода (2003) ва ўғли Акбаров Фаррух (2012) бирга ўтириб, соат 20:30да кабобни истеъмол қилишган.

Умида Хаитованинг берган маълумотига кўра, кабобда нохуш ҳид ва таъм сезишмаган. Соат 23:30ларда болалар, бинонинг иккинчи қаватидаги хонага чиқиб, ухлаган. Уларда ҳеч қандай касаллик белгилари бўлмаган.

Умида Хаитованинг тахминан соат 23:30ларда боши қаттиқ оғриган, кўнгли айниган ва кўп марта қусган. Хонадон эгаси А.Акбаров кабоб истеъмол қилинган вақтда уйда бўлмаган, қўшнисиникида бўлиб, тахминан соат 24:00да уйига қайтган. Аёлининг соғлиғи ёмонлашганлиги тўғрисида тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилмаган. Эр-хотин бинонинг биринчи қаватида ухлаган.

31 октябрь соат 04:00да Умида Хаитова иккинчи қаватдаги фарзандлари ухлаётган хонани очиб кўрганда болаларини оғзидан кўпик қусуқлари чиқиб, беҳуш ҳолда ётганлигини кўриб, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган. Соат 04:30да тез тиббий ёрдам мутахассислари келиб, улар томонидан Умида Хаитованинг қизлари Акбарова Азиза, Эъзоза, Ирода ва ўғли Акбаров Фаррухда биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Айни пайтда А.Акбаров соғлом, унинг турмуш ўртоғи Умида Хайитовага эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, аҳволи қониқарли.

Ушбу хонадон эгалари Дилхуш кўчаси 37-уйдаги янги қурилган 3 қаватли бинога яқинда кўчиб ўтган. Уй ертўлада ўрнатилган, табиий газда ишлайдиган иситиш қозони орқали иситилади.

Юзага келган ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон бош вазирининг топшириғига мувофиқ, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати мутахассисларидан иборат ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия томонидан ушбу ҳолат бўйича овқатдан ёки ис газидан заҳарланиш тахминлари ўрганилмоқда.

А.Акбаров хонадон ва миллий таомлар кафесидаги ташқи муҳит объектларидан таҳлиллар учун тегишли намуналар олиниб, Республика санитария-эпидемиология хизматининг лабораториясига топширилди. Ўрганилаётган тахминлар, лаборатория таҳлиллари натижалари ҳамда амалга оширилган профилактик тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот берилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар