Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Инсон ҳуқуқлари бўйича онлайн мурожаат” акциясини эълон қилди
17-08-2018 09:17 0 145 Рейтинг0 Чоп этиш

“Инсон ҳуқуқлари бўйича онлайн мурожаат” акциясини эълон қилди

“Инсон ҳуқуқлари бўйича онлайн мурожаат” акциясини эълон қилди

UzDaily.uz

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, вазирлик томонидан шу йилнинг 17-27 август кунлари “Инсон ҳуқуқлари бўйича онлайн мурожаат” акциясини ўтказади.Бу хақида Адля вазирлиги Хуқуқ тарғибот ижтимоий канали хабар қилмоқда.

Бунинг учун 10 кун давомида махсус виртуал майдон ташкил этилади. Яъни махсус ҳавола орқали адлия масъулларига инсон ҳуқуқлари борасида саволларингиз билан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Акция доирасида фақат қуйидаги йўналишдаги мурожаатларга жавоб берилади:

1. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликларга риоя этилиши (яшаш ҳуқуқи, шахснинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи ва шу кабилар);

2. Меҳнат қилиш ҳуқуқининг кафолатлари (ишга жойлашиш, ходим ва иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, меҳнат шартларига риоя этилиши, меҳнат таътиллари, меҳнатга ҳақ тўлаш, мажбурий меҳнатга жалб этганлик учун жавобгарлик, меҳнат шартномаларини бекор қилиш, меҳнат низоларини судда кўриб чиқиш ва шу кабилар);

3. Таълим олиш ҳуқуқи (болани мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, мактабда таълим олиш, мактабни таъмирлаш, бир таълим муассасасидан бошқа таълим муассасасига ўқишни кўчириш, ўқишга қайта тиклаш ва шу кабилар);

4. Мулкдор бўлиш ҳуқуқи (мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш, мол-мулкларни давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, мул-молкка етказилган зарарни ундириш ва шу кабилар);

5. Ижтимоий таъминот олиш (пенсия ёшини ҳамда меҳнат стажини аниқлаш, нафақалар, пенсиялар ҳамда моддий ёрдам пулларини олиш ҳамда уларнинг миқдорини аниқлаш,вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахсларга берилган имтиёзлар);

6. Малакали тиббий ёрдам (тез тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббий хизматлар тарифлари, имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш, шахсларни дори воситалари билан таъминлаш, сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки захарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш ва шу кабилар);

7. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси (самосуд, суицид ва оилавий зўравонликнинг олдини олиш, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан маъмурий баённомаларни расмийлаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари).

Жавоблар фойдаланувчининг электрон почтасига ёки телеграм рақамига шахсан ёки ижтимоий тармоқ орқали оммавий тарзда йўлланиши, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳуқуқи бузилган шахслар манфаатини ҳимоя қилган ҳолда таъсир чоралари қўлланилиши мумкин.


Акция доирасида мурожаатларга жавоб бериш жараёнида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари инобатга олинади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

Самарқандда халқ таълими тизимидаги ўзгаришларга муносабат муҳокама қилинди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте