Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бажарилган битта ишга икки марта ҳақ тўлашни талаб қилиш қанчалик адолатдан?
14-08-2018 11:45 0 508 Рейтинг1 Чоп этиш

Бажарилган битта ишга икки марта ҳақ тўлашни талаб қилиш қанчалик адолатдан?

Бажарилган битта ишга икки марта ҳақ тўлашни талаб қилиш қанчалик адолатдан?

Қуйида келтирилган воқеа билан танишган ҳар бир киши маълум ишни бажаришдан олдин унга пухта тайёргарлик кўриши лозимлигини, албатта ҳуқуқшунос маслаҳатини олиши ҳамда фақатгина ўзи яхши билган ишга қўл уриши зарурлигини англаб етади, деб ўйлайман.

Самарқанд туманидаги “Аҳмаджон” фермер хўжалиги раиси Фаррух Ҳамидов 2015 йилнинг 18 августида паррандачилик фермаси учун товуқхона ва бошқа объектларни қуриш мақсадида “Номинал сервис” хусусий корхонаси раҳбари Эсан Шамсиев билан шартнома имзолайди. Шартноманинг умумий суммаси 480 млн сўмни ташкил этган эди. Ҳар икки томоннинг оғзаки равишда ўзаро келишувига кўра, қурувчи ўз ҳисобидан барча қурилиш ишларини бажариши ва қурилиш тугагач, тадбиркор банкдан кредит олиб, харажатни қоплаши лозим эди.

Аммо қурилиш ишлари бошланиши билан Э.Шамсиев қурилиш материаллари сотиб олиш учун пул зарур деб, Ф.Ҳамидовдан нақд пул беришини талаб қилади ва ҳаммаси бўлиб ундан 150 млн сўм олади. Қурилиш ишлари сифатсиз бажарилганлигини кўрган тадбиркор Э.Шамсиевдан ишни тўхтатишни ва бажарилган иш ҳажми бўйича далолатнома тузишни ва ҳисоб-китоб қилишни талаб қилади. Шунда қурувчи 327 млн сўмлик иш бажарилганлигини айтиб, тузган далолатномани расмийлаштиришни талаб қилади. Аммо Ф.Ҳамидов бунча иш амалга оширилмаганлигини ва ҳужжатга имзо чекмаслигини айтади. Шунда қурилиш корхонаси бошлиғи Самарқанд вилоят Хўжалик судига мурожаат қилиб, ҳаммаси бўлиб 327 млн сўмлик иш бажарганини, шундан 150 млн сўмини олганлигини ва қолган 177 млн сўмни ундириб берилишини сўраган.

Э.Шамсиевнинг уқтиришича, бажарилган ишлар ҳажмини аниқлаш учун жалб этилган мутахассис – “Констант проект” МЧЖ ходими Х.Каҳҳоров иш ҳажмини кўпайтириб кўрсатган. Масалан, у товуқхона девори ғиштдан тикланган деган хулоса берган. Ф.Ҳамидов девор пахсадан кўтарилганлиги, бу ғишт ишлатишдан анча арзон эканлигини ва бу ҳолни эксперт инобатга олмаганлигини таъкидлайди.

Бу ерда муҳим бир далилга эътибор қилинишини сўрардим. Э.Шамсиев судда 150 млн сўмни Ф.Ҳамидовдан олганлигини тан олган ва бу суд ҳужжаларида ўз аксини топган. (Унинг 139 млн сўми нақд пул, 23 млн сўмига қурилиш материаллари сотиб олиб берилган). Шунингдек, Э.Шамсиевнинг вилоят Хўжалик судига ёзган даъво аризасида ҳам Ф.Ҳамидовдан 177 млн сўм ундириб берилишини сўраган. Бундан ташқари, у тадбиркорнинг блокнотига 139 млн сўм олганлигини ёзиб, ўз имзосини қўйган.
Бажарилган битта ишга икки марта ҳақ тўлашни талаб қилиш қанчалик адолатдан?

Самарқанд вилоят Хўжалик суди ўзиниг 2016 йил 24 августда чиқарган ҳал қилув қарорида даъвогар – Э.Шамсиев томонидан жавобгар – Ф.Ҳамидовга ҳақиқатан ҳам 177 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаганлигини таъкидлаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этади.

“Номинал сервис” ХК раҳбари вилоят Хўжалик судига аппеляция шикояти киритади. Аппеляция инстанцияси 2016 йил 15 ноябрдаги қарори билан аппеляция шикоятини қаноатлантиришни рад этади ва 24 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиради. Кейинчалик Э.Шамсиев мурожаати асосида аппеляция инстанцияси судининг 2017 йил 8 сентябрдаги қарори билан юқоридаги ҳал қилув қарори бекор қилинади ва янги қарор қабул қилиниб, унинг фойдасига Ф.Ҳамидовдан 129,6 млн сўм ундирилиши белгиланади.

Ушбу сумма қаердан пайдо бўлди деган саволга батафсил жавоб бериб ўтирмаймиз. Чунки бунинг учун анча маълумот ва турли рақамлар келтириш керак бўлади. Ҳозир умумий ҳолат билан танишиб, қайси томон ҳақлигини холисона кўриб чиқишни мутасадди ташкилотларга қўйиб берсак.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Самарқанд вилоятлараро бўлинмаси давлат экспертининг 2017 йил 15 августдаги хулосасида “Номинал сервис” ХК томонидан 153 млн сўмлик иш бажарилганлиги қайд этилган. Экспертиза натижасида қурувчи ташкилот “Аҳмаджон” фермер хўжалигидан 23,4 млн сўмлик қурилиш материаллари олганлиги аниқланган. Шундан Ф.Ҳамидовдан ундирилиши белгиланган сумма – 129,6 млн сўм келиб чиққан.

Энди қизиқ бир ҳолат юзага келмоқда. Ф.Ҳамидов ҳам шундан ҳайрон. “Аввалги суд мажлисларида Э.Шамсиев мендан 150 млн сўм олганлигини таъкидлаган эди. Бу ҳақдаги ёзуви ва имзоси блокнотимда бор. Суд у бажарган ишлар учун мен 129,6 млн сўм тўлашим керак деган қарор чиқарган экан ва Ф.Шамсиев мендан 150 млн сўм олган экан, демак ортиқча тўланган 20,4 млн сўмни у менга қайтариб бериши керак эмасми?”, – дейди Ф.Ҳамидов.

Бажарган ишлари суммаси анча озайганлигини кўрган Э.Шамсиев энди тадбиркордан 150 млн сўм олганлигини тан олмаслик йўлига кириб олади. Суд органларининг қонунчилигимизда юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилганлигини уқтираётганлиги унинг манфаатига хизмат қилмоқда. Энди Ф.Ҳамидов тушунарсиз ҳолатда қолганлигини баён қилмоқда.

“Нима, мен қурувчи бажарган ишга икки марта ҳақ тўлайми? Биринчи марта бундай катта ишга қўл уришим. Тажрибали, ёши 70дан ошган Э.Шамсиев менинг қурилиш соҳасида ғўрлигимдан фойдаланиб, мени қаттиқ алдади. Шартномамизни ўзи тузди, унда ишни бошлаш ва тугатиш муддатлари белгиланмаган экан, бажарган ишига пул ўтказиш йўли билан ҳақ тўлашим белгиланган экан, аммо мен унинг оғзаки берган ваъдасига ишондим. Иши давомида 150 млн сўмни нақд бердим. Хўп, мен хато қилибман. Аммо у пулни олган-ку! Асосийси шу эмасми?”, – дейди Ф.Ҳамидов.

Фермер шу йилнинг 8 июн куни Самақанд вилоят прокурорига мурожаат қилиб, “Аҳмаджон” фермер хўжалигига “Номинал сервис” ХК томонидан етказилган зарарни ундириб беришни сўраган ҳамда Э.Шамсиев ва Х.Каҳҳоров томонидан судга ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги фактини кўриб чиқиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ариза вилоят прокуратураси томонидан Самарқанд туман прокуратурасига, у ердан туман ИИБга юборилади. ИИБдан келган жавобда Э.Шамсиевга нисбатан иш қўзғатиш рад этилган.

Шу кунларда Ф.Ҳамидов уч йил давомида ўз кучи билан қурган ва 50 мингта товуқ боқишга мўлжалланган товуқхонаси ва бошқа мулклари мажбурий ижро бюроси томонидан хатланиб, аукционга қўйилган. Шуниси борки, тадбиркор янги иш ўринларини яратиб, 12 кишини иш билан таъминлаб келаётган эди. У адолат изламоқда. Ўша битта саволига жавоб топмоқчи: 150 млн сўм пулни нақд оладими, пул ўтказиш йўли билан оладими, ахир, олган-ку. Пул унинг чўнтагидан чиқиб, Э.Шамсиевнинг чўнтагига кирган-ку! Нима, у қилган битта иши учун икки марта ҳақ олиши керакми?
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Банк хизматларидан халқ розими?

Қўшни давлатлардан мамлакатимизга товар олиб кириш янада чегараланади

Вьетнам Президенти Тран Дай Куанг вафот этди

Юнусобод туманидаги, Аҳмад Дониш кўчасида транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте