Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Ўзтрансгаз” 1- ноябрга қадар аҳоли хонадонлари, объектларидаги газ жиҳозлари, дудбуронлари,вентиляция тизимларининг техник кўрикдан тўлиқ ўтказиш белгиланган
09-08-2018 13:00 0 261 Рейтинг1 Чоп этиш

“Ўзтрансгаз” 1- ноябрга қадар аҳоли хонадонлари, объектларидаги газ жиҳозлари, дудбуронлари,вентиляция тизимларининг техник кўрикдан тўлиқ ўтказиш белгиланган

“Ўзтрансгаз”  1- ноябрга қадар аҳоли хонадонлари, объектларидаги газ жиҳозлари, дудбуронлари,вентиляция тизимларининг  техник кўрикдан тўлиқ ўтказиш белгиланган

“Ўзтрансгаз” АЖ фаолиятида янгиланиш, модернизация ва истиқболлиҳамкорлик масалалари” мавзуидаги Республика анжумани бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда таъкидланишича, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти томонидан аҳолига суюлтирилган ҳамда табиий газни ўз вақтида етказиб бериш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, газ қувурларини мукаммал таъмирлаш Дастурларини муддатида бажариш ва газ тақсимлаш пунктларининг намунавий ҳолатдалигини доимий назорат қилишга катта аҳамият қаратилмоқда.

Бироқ, олиб борилаётган тадбирларга қарамасдан аҳоли ўртасида куз-қиш мавсумининг кириб келиши билан ностандарт, қўлбола ва автоматик бошқарув тизимига эга бўлмаган иситиш қозонларидан фойдаланиш ҳамда газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Жумладан, ўтган йиллар куз-қиш мавсумида дудбуронлари носоз бўлган иситиш қозонлари ва ускуналардан фойдаланилиши натижасида кўплаб инсонларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолатлари рўй берган.

Хусусан, 2017 йилда республика бўйича 81 та ис газидан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, унда 83 та фуқаро вафот этган, 110 киши жабрланган, 2018 йилнинг январь-апрель ойларида содир бўлган ис газидан заҳарланиш холатларида 54 нафар фуқаро жабрланган, 58 фуқаро вафот этган.

Анжуманда, ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ғофур Пўлатовнинг таъкидлашича, жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида республика ҳудудида газдан фойдаланиш билна боғлиқ 20 та (шулардан 8 таси маиший газ баллонлар билан билан боғлиқ) бахтсиз ҳодисалар содир бўлиб, уларда жами 8 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 30 киши эса турли тан жароҳати олган.

Масалан, 2018 йил 17 июнь куни Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Янгиқўрғон МФЙ Янгиобод қишлоғи рақамсиз уй ошхонасида газ комфоркасидан табиий газнинг сизиб чиқиши оқибатида, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган, натижада 3 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш тан жароҳати олганлар.

Демак, анжуман ташкилотчиларитаъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 24 октябрдаги “Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифаларни амалиётга тўла қонли тадбиқ этиш мақсадга мувофиқлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Дастурга асосан ҳар йили 1 ноябрга қадар аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектларидаги газ ва иситиш жиҳозлари, дудбуронлари ҳамда вентиляция тизимларининг куз-қиш мавсумидан олдин техник кўрикдан тўлиқ ўтказиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори иловасига асосан аҳоли билан табиий газ етказиб бериш бўйича тузилган шартномаларда аҳолининг дудбурон ва винтеляция каналларини доимий соз ҳолатда сақлаши ва ўз вақтида кўрикдан ўтказиши белгилаб қўйилган.

Табиий газ ҳамда ис гази билан заҳарланиш ҳолатлари иситиш тизимига табиий газни улашда меъёрий талабларга риоя этмаслик ҳамда фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик, иситиш учун мўлжалланган печлар ҳамда мўриларнинг соз ҳолатда эмаслиги, яхши тозаланмаганлиги боис юзага келади. Жойларда газдан хавфсиз фойдаланиш юзасидан аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш ва бугунги кунда кўп учраётган ис газидан заҳарланишдек салбий ҳолатларнинг олдини олиш долзарб масала.
"Ўзтрансгаз" АЖ Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

АҚШ сенати Ўзбекистоннинг янги элчисини тасдиқлади

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте