Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мактаблар яқинида алкоголь сотилишига рухсат берилиши мумкин
12-06-2018 13:12 0 222 Рейтинг1 Чоп этиш

Мактаблар яқинида алкоголь сотилишига рухсат берилиши мумкин

Мактаблар яқинида алкоголь сотилишига рухсат берилиши мумкин

Таълим ва спорт муассасаларидан спиртли ичимлик сотиш нуқталаригача масофани 500 дан 100 метргача қисқартириш таклиф қилинмоқда.

Ўзбекистонда 1 июлдан савдо объектларига алкоголь маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан 100 метргача масофада сотишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда «Ўзшаробсаноат» компанияси томонидан ишлаб чиқилиб, жамоат муҳокамаси учун эълон қилинган «Виночилик соҳасини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори лойиҳасида сўз боради деб ёзмоқда Газета.уз нашри.

2012 йил апрелда кучга кирган «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқалиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги қонунда таълим, спорт ва диний муассасалардан 500 метргача масофада алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланган эди. Қонунда алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи савдо объектларига кўчиш учун ярим йил муддат берилган эди.

Қарор лойиҳасида 1 июлдан умумий савдо майдони 100 кв. м. дан ортиқ бўлган йирик савдо нуқталари ҳамда ярмарка савдо павильонларида алкоголь маҳсулотларининг чакана савдосига рухсат бериш ҳам таклиф қилинган.

1 августдан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига фирма дўконлари ва ушбу маҳсулотларни улгуржи ва чакана сотиш билан шуғулланувчи бошқа юридик шахслар савдо нуқталари орқали ўз маҳсулотларини мустақил сотишга рухсат берилиши мумкин.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*