Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Биргина фото радар томонидан 2018 йил 16 февралдан 16 майга қадар 51 мингдан ортиқ қоидабузарлик
18-05-2018 15:21 0 208 Рейтинг1 Чоп этиш

Биргина фото радар томонидан 2018 йил 16 февралдан 16 майга қадар 51 мингдан ортиқ қоидабузарлик

Биргина фото радар томонидан 2018 йил 16 февралдан  16 майга қадар 51 мингдан ортиқ қоидабузарлик

Тошкент вилоятидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 “Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлида ўрнатилган қоидабузарликларни автоматик равишда аниқловчи фото радарлар томонидан транспорт воситалари тезлиги устидан назорат кучайтирилиб, атрофда яшовчи аҳоли ва мактабга борувчи болаларни йўлни хавфсиз кесиб ўтишлари учун шароитлар яратилмоқда.

2018 йилнинг 16 февраль кунидан 16 май кунига қадар ушбу мосламалар томонидан қарийб 51 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди. Бу билан эса ўз навбатида белгиланган тезликни ошириш оқибатида содир бўлаётган ЙТҲлар пасайиши сезилмоқда.

Содир этилган қоидабузарликларни худудлар (вилоятлар) кесимида таҳлил этилганда, Тошкент шаҳар-15796та, Тошкент вилояти-8367та, Сирдарё вилояти-2990та, Жиззах-3051та, Самарқанд-4335та, Фарғона-447та, Наманган-314та, Андижон-358, Қашқадарё-3283та, Сурхандарё-1620та, Бухоро-1019та, Навоий-603та, Хоразм-607та ва Қорақалпоғистон Республикасида 433 тадан белгиланган тезликни ошириш қоидабузарликлари содир этилган. Мисол учун, COBALT русумли 01 V 48? ХA бўлган автомашина 6 маротаба яни 3.100.320 сўм миқдорда ва KIA KREDOS русумли давлат рақам белгиси 10 Q 93? HA бўлган автомашина 5 маротаба яни 2.928.080 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, М39 автомобиль йўлининг Сирдарё вилояти билан Тошкент шаҳри оралиғидаги вилоят қисмидан ўтган йўл 54 км.ни ташкил этиб, ҳайдовчилар ушбу масофани белгиланган тезликка амал қилиб юрсалар ўртача 38 дақиқада хавфсиз босиб ўтадилар. Агар соатига 100 км.с тезликда ҳаракатлансалар 33 дақиқада босиб ўтишади. Бундан кўриниб турибдики қоидаларга амал қилмасдан бор йўғи 5 дақиқа олдинроқ босиб ўтишлари мумкин.

Ушбу 5 дақиқа вақтни ютаман деб ҳайдовчилар қоидабўзарликлар содир қилиб, ўзларини ва атрофдагиларга хавф тўғдиришлари ҳамда қоида бузганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1283-моддасининг тегишли бандларига асосан белгиланган тартибда жарималарни тўлашларига, такроран содир этилаверса маълум бир вақтга транспорт воситасини бошқариш хуқуқидан маҳрум бўлишларига сабаб бўлади. Ўзингиз ўйлаб кўринг арзимаган 5 дақиқа вақтни деб шунча оворагарчилик ва сарсонгарчиликлар шартми.

Жумладан, бутун дунёда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир неча минглаб одамлар ҳаётдан бевақт кўз юммоқда, яна кимлардур бутун умрга ногирон бўлиб азият чекмоқда. Ушбу инсонлар ҳам Сиз-у бизнинг ота-онамиз, ака-укамиз ва опа-синглимиз эканликларини унутмайлик !
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*