Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда янги бир миллий ассоциацияси ташкил этилди
18-05-2018 09:19 0 343 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда янги бир миллий ассоциацияси ташкил этилди

Ўзбекистонда янги бир миллий ассоциацияси ташкил этилди

Бугун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси миллий ассоциациясининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳакда Агентлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Айни кунда республикамизда 140 дан ортиқ нашриёт ва 450 дан ортиқ китоб савдоси мажмуалари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу Ассоциация китоб маҳсулотларини нашр этиш ва харидорларга етказиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этувчи мустақил тузилма сифатида иш бошламоқда. Ассоциациябир вақтнинг ўзида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, бу жараёнларни кенг тарғиб қилиш, нашр ва савдо соҳасидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этишни ўз олдига мақсад қилган.
Ўзбекистонда янги бир миллий ассоциацияси ташкил этилди

– Бугунги кунда республикамизда китоб маҳсулотлари тарғиботини янада кенгроқ амалга ошириш, аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Ҳукумат даражасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев. – Бунга мисол сифатида 2018 йил 16 май куни Наманган вилоятининг Норин туманида мамлакатимиздаги илк Матбуот ва ахборот-кутубхона марказининг очилганини келтириш мумкин. Бундан кўзланган асосий мақсад вилоятда фаолият юритувчи кутубхоналар, китоб дўконларига услубий ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Бугун эса Агентлик томонидан ноширлар ва китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш учун Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси миллий ассоциациясини тузиш таклиф этилмоқда.
Ўзбекистонда янги бир миллий ассоциацияси ташкил этилди

Алоҳида таъкидлаш керакки, Ассоциация томонидан китоб савдосига ихтисослашган китоб дўконларига махсус гувоҳномалар берилиши жорий этилади. Гувоҳномага эга бўлган тадбиркорлар доимий равишда китоб савдоси, нашриёт фаолияти, хорижийдавлатларнинг китоб савдосидаги илғор тажрибалари билан таништирилади ва малакаси ошириб борилади.

Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси миллий ассоциацияси раислигига сайлаган «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти директори Эркин Абдураҳмонов Ассоциация томонидан юртимиздаги ҳар бир китоб дўконида туриши шарт бўлган адабиётлар рўйхати ишлаб чиқилиши зарурлигини таъкидлади:

– Ўз навбатида, бу ишни амалга ошириш учун барча ноширлар ҳамда китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг кучларини бирлаштиришимиз лозим. Шунингдек, адабиётларни нашр этишда барча китоб дўконларининг умумий буюртмасини шакллантириш орқали китбнинг нархини пасайтиришга эришамиз. Ассоциация ноширлар ва китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолиятига аралашмайди, аксинча, китоб савдосини яхшилаш учун ҳам ташкилий ҳам услубий кўмак беради.

Бундан ташқари, таъсис йиғилишида ҳозирги кунда халқимиз, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, жойларга, таълим муассасаларига ўз вақтида ва мақбул нархларда етказиш билан боғлиқ бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Кичик одамларни, катта юрак эшиклари қоқилди

Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида, савдо-иқтисодий, транспорт,инновация,божхона, ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди

Тошкент вилоятида тадбиркорларнинг 52,1 млрд сўмлик солиқ қарзидан воз кечилди

Юртимизда телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси яна биттага кўпайди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте