Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган келишувлар юксак баҳоланди
17-05-2018 10:38 0 92 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган келишувлар юксак баҳоланди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган келишувлар юксак баҳоланди

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, вазирлик ва компаниялар раҳбарлари, бизнес ва илмий доиралар вакиллари иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Президент Дональд Трамп билан мулоқоти ўзаро ишонч ва ҳурмат, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш руҳида ўтганини алоҳида таъкидлади.

“Биз бу тарихий ташрифни кейинги икки йил мобайнида мисли кўрилмаган суръатлар билан ривожланиб бораётган Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг мантиқий давоми, деб биламиз. Гарчи мамлакатларимиз географик нуқтаи назардан бир-биридан олисда жойлашган бўлса-да, меҳнатсеварлик, бағрикенглик ва ватанпарварлик каби қадриятлар халқларимизни бирлаштириб туради” деди давлатимиз раҳбари.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кенгаяётгани таъкидланди. Куни кеча икки мамлакат компаниялари ўртасида қарийб 4,8 миллиард долларлик янги шартномалар имзолангани юқори баҳоланди.

Учрашувда давлатимиз раҳбари Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиб, бутун дунёда кенг тарғиб этаётган Фредерик Старр ва барча америкалик олимларга ташаккур изҳор этди.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида эришилган келишувлар юксак баҳоланди

Тадбирда яна бир эътиборли воқеа бўлди: кўп йиллик самарали ижоди, ўзбек мақом санъатини ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий меросини дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Ашерович Малаковга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилгани эълон қилинди. Изро Малаков юксак эътибори ва қадрдон ўзбек халқининг унвони учун Президентимизга миннатдорлик билдирди деб хабар қилмоқда президенти матбуот ва ахборот хизмати.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*