Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ислом Каримовни хотирлаган «Космос» ишчи гуруҳи... СССР Вазири номидан келган бўлим бошлиғи рад жавобини олган эди
18-01-2018 13:27 0 1005 Рейтинг1 Чоп этиш

Ислом Каримовни хотирлаган «Космос» ишчи гуруҳи... СССР Вазири номидан келган бўлим бошлиғи рад жавобини олган эди

Ислом Каримовни хотирлаган «Космос» ишчи гуруҳи... СССР Вазири номидан келган бўлим бошлиғи рад жавобини олган эди

Ҳозирги кунда космик маълумотлар ёрдамида топографик, қишлоқ хўжалик, сув хўжалиги, ўрмончилик, ердан фойдаланиш, геология, сейсмология, табиатни асраш ва бошқа соҳалар бўйича тез ва сифатли, катта аниқликда хариталар тузиш имконияти кенгайди. Лекин ана шу соҳанинг ривожланишида мустақил давлатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг беқиёс ҳиссаси борлигини кўпчилик билмаса керак...

Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига

Сир эмас, собиқ шўро тузуми даврида космик кемаларга ўрнатилган фотоаппаратлар орқали олинадиган суратларнинг тахминан 70 фоизи ландшафтининг турли-туманлиги (тоғлар, қирлар, чўллар) ва иқлим шароитининг қулайлиги (очиқ, булутсиз ҳаво) сабабли Ўрта Осиё майдонлари ҳудудига тўғри келарди. Шунинг учун Тошкентда 1977 йилда Москвадаги «Табиат» давлат марказининг Ўзбекистон бўлими ташкил қилинди.

Бўлимнинг асосий вазифаси космик кемаларга ўрнатилиши режалаштирилган фотоаппаратларни тайёр вариантда синаш, олинган суратлар қандай маълумот бериши мумкинлигини аниқлаш, фотосуратлардан фойдаланган ҳолда ҳар хил масштабдаги фотосхема ва фоторежалар тайёрлаш ва уларни халқ хўжалигига татбиғ этишдан иборат эди.

1972 йилдан ерни космосдан суратга олиш режа асосида олиб бориладиган бўлди. Суратлардан геология, қишлоқ хўжалиги, гидрометеорология ва бошқа соҳаларда фойдаланиларди. Лекин хариталар бир вақтда ва бир хил масштабда тузилмаганлиги сабабли уларни таққослаш ва Республика бўйича режалаштиришда ноқулайликлар туғдирарди. Шу сабабли Ўзбекистоннинг табиий ресурсларини ўз ичига олган анъанавий маълумотлар билан бирга космосдан олинган тасвирлардан фойдаланиб, бир хил асосга эга бўлган 25 хил харита тузиш мақсадида бу ишга соҳа мутахассислари ҳамда 6 та вазирлик, ЎзФА академиклари, илмий-тадқиқот институти раҳбарлари жалб этилди. Бунда масштаби бир хил: 1:500000 бўлган (Ўзбекистон Республикасининг майдони бу масштабда 21 варақни ташкил этарди) масофадан олинган суратлар асосида бир қатор хариталар тузиш кўзда тутилган эди.

Лекин шунга қарамасдан, иш ҳамон жадаллашмаётган эди. Боиси, шу пайтгача ҳеч бир ташкилот космик суратлардан фойдаланмаган, айрим вазирлик ва идоралар эса бу ишга жиддий киришмаётган эди. Ана шу пайтда Ўзбекистон план қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаётган Ислом Каримов «Космос» ишчи гуруҳининг раиси қилиб тайинланди.

Ўша пайтда Абдували Абдуазизов Табиат маркази Ўзбекистон филиали директори вазифасида ишларди, мен эса марказ лаборатория мудири эдим. Бизни Ислом Абдуғаниевич суҳбатга чақирди. У киши олдинига космик суратлар билан танишди, амалга ошириладиган ишларни атрофлича ўрганиб, айрим нарсаларни тортинмасдан сўради. Ислом Абдуғаниевичнинг мутахассислиги табиат фанларидан анча узоқ бўлишига қарамасдан, бераётган саволлари аниқ ва бу иш билан анча вақт шуғулланган инсонга хос эди. Суҳбат 1,5-2 соат давом этди.

Бир куни «Космос» ишчи гуруҳининг ҳар чоракда бўлиб ўтадиган мажлисига вазирлар бири бўлим бошлиғини жўнатибди. Мажлис бошланди, мен қилинаётган ишлар бўйича ҳисобот бераётган эдим, хонага ўша вазирликнинг бўлим бошлиғи кириб келди. Ислом Абдуғаниевич уни тўҳтатди, кимлигини, нимага келганини сўради. Бўлим бошлиғи вазирнинг вақти йўқлиги учун уни жўнатганини билдирди.

– Сиз шу мажлисда ўша вазир номидан бирор қарор қабул қилишга ваколатингиз борми? – сўради Ислом Каримов босиқлик билан.
Рад жавобини олгач, унга рухсат берди ва шу гапларини вазирга етказиб қўйишни тайинлади. Бу мажлисда ўтирганларнинг барчасига, айниқса менга бир умрлик сабоқ бўлди...

Ҳар чоракда ўтказиладиган мажлисга «Табиат» давлат маркази бош директор Ю.Киенка албатта ўзини кўрсатиш учун бирорта космонавт билан бирга келарди. Навбатдаги ташрифлардан бирида у ўзи билан фалон космонавтни олиб келишини, бунинг учун Республикадан юбориладиган таклифномага унинг исм фамилиясини киритишни сўради. Шунда Ислом Абдуғаниевич ўзига хос камтаринлик билан, шаънига тегмайдиган қилиб: «Қандай масала ечимсиз қоляпти, космонавтларнинг иши кўп, қўйинг, уларни безовта қилмай қўяқолайлик», деган эди. Бу Ислом Каримовнинг ҳар қандай дабдадабозликни ёқтирмаслигидан далолат берарди.
Ислом Каримовни хотирлаган «Космос» ишчи гуруҳи... СССР Вазири номидан келган бўлим бошлиғи рад жавобини олган эди

Ўша даврда Ислом ака раҳбарлигида олиб борилган амалий ишлар натижасида «Табиат» давлат марказининг Ўзбекистон бўлими мутахассислари шу ишга жалб этилган вазирлик, илмий-текшириш институти ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 1981 йилдан бошлаб космик суратлар ҳамда фотоматериаллар асосида харита тузишга киришди.

Космик суратлардан олинган космофотосхемалар соҳалар бўйича ўрганилиб, қишлоқ ҳўжалигига татбиқ этиш асносида унинг натижалари анъанавий йўллар билан таққосланди, илмий кенгашларда тасдиқланган шартли белгилардан фойдаланилган ҳолда бирламчи хариталар тузилди. Хариталар варақлар бўйича бир-бири билан мослаштирилиб, илмий кенгашларда тасдиқлангандан сўнг тушунтириш матни ёзилиб, табиий ресурслардан рационал фойдаланиш таклифлари берилди.

Кейинчалик Ислом Абдуғаниевич Республика Молия вазири бўлиб тайинлангач, «Космос» ишчи гуруҳи раислигидан озод қилинди. Лекин ўша қисқа муддат ичида Ислом Каримов Ўзбекистон Давлат план қўмитаси раисининг ўринбосари бўлишига қарамай, «Космос» ишчи гуруҳи раҳбари сифатида ўзига топширилган шундай масъулиятли вазифани бажаришга вақт топди, соҳани тартибга солди.
Даврон ТОШХўЖАЕВ, геолог-олим.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*