Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Асоссиз гумонлар асосида шахсни овора қилишга чек қўйилади
15-01-2018 14:04 0 739 Рейтинг1 Чоп этиш

Асоссиз гумонлар асосида шахсни овора қилишга чек қўйилади

Асоссиз гумонлар асосида шахсни овора қилишга чек қўйилади

Идора ва ташкилотларга борганда беҳуда қоғозбозликлардан азият чекканмисиз? Ҳа, дейишингиз турган гап. Чунки қўлингизда фуқаролик паспорти, унда қаерда яшашингиз ҳақида маълумот акс этган бўлса-да, яшаш жойингиздан “справка” олиб келинг, демайдиган идорани кундузи чироқ ёқиб топиб бўлмасди.

Лекин бугун ҳаёт, замон ўзгармоқда. Шу йил 9 январда расмий эълон қилинган “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан ортиқча қоғозбозликлар барҳам топмоқда дея хабар қилмоыда uza.uz нашри.

Қонунда тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар акси исботланмагунига қадар ишончли ҳисобланади, деб белгилаб қўйилгани шунга замин яратади.

Айрим ҳолларда ҳаётимизда шундай ҳолатлар ҳам кузатиладики, мутасадди органларга тақдим этган ҳужжатларни қонунда белгиланмаган бўлса-да, қаердандир қўшимча тасдиқлатиб келиш талаби қўйилади. Бу эса одамларнинг сарсон бўлишига олиб келгани сир эмас.

Бундай ҳолатларга келгусида йўл қўймаслик мақсадида тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига шубҳа пайдо бўлган тақдирда, маъмурий орган уларнинг ишончлилигини мустақил равишда ва ўз ҳисобидан текшириш чораларини кўриши қонунда мустаҳкамланди.

Яъни асоссиз гумонлар асосида шахсни овора қилишга энди чек қўйилади. Ким шубҳаланса, ўз ҳисобидан мурожаат қилувчини овора қилмасдан текшириш чораларини кўради.

Қонунда тақдим этилган ҳужжатларнинг ёки маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқловчи қўшимча материаллар талаб қилиш, агар қонунда бундай талаб белгиланмаган бўлса, тақиқланиши мустаҳкамлаб қўйилди.

Қонун ҳужжатларининг бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлари ва ноаниқликлари манфаатдор шахслар фойдасига талқин қилиниши ҳам таъбир жоиз бўлса инқилобий янгиликдир. Чунки инсон манфаатлари унга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар, бошқаларнинг хато ва камчиликлари туфайли азият чекмаслиги лозим.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*