Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Дарё ўзанларида ноқонуний шағал ва қум қазиб олишга қарши курак кучайтирилади
26-09-2017 10:50 0 597 Рейтинг1 Чоп этиш

Дарё ўзанларида ноқонуний шағал ва қум қазиб олишга қарши курак кучайтирилади

Дарё ўзанларида ноқонуний шағал ва қум қазиб олишга қарши курак кучайтирилади

Президент сув объектлари ўзанларида назоратсиз шағал ва қум қазиб олишга барҳам беришга қаратилган қарорни имзолади.
Ўзбекистон Президенти 23 сентябрь куни «Сув ресурсларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади деб хабар қилмоқда Газета.уз нашри.

Ҳужжат дарё, кўл, сув омборлари, каналлар, коллекторлар ва бошқа сув объектлари ўзанларини тозалаш ва улар қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ўтказиш ниқоби остида шағал ва қум маҳсулотларини назоратсиз қазиб олиш ҳолатларига барҳам беришга қаратилган.

Бундай фаолият устки ва ер ости сувларининг тугаши, муҳофаза қилинадиган сув зоналарининг ботқоқланиши ва ифлосланиши, улар қирғоқлари, суғориш тизимлари, транспорт ва гидротехника инфратузилмаларининг бузилиши, шунингдек фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар самарадорлигининг пасайишига олиб келиши мумкин, дейилади ҳужжатда.

2017 йил бошидан буён дарё ўзанларини тозалаш ва улар қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ноқонуний иш олиб борилган 228 та ҳолат аниқланган бўлиб, уларнинг 176 тасида субъектлар давлат экология экспертизаси шартномасини тузмасдан ёки норуда фойдали қазилмалар мавжуд ер усти бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясиз фаолият олиб боргани маълум бўлди.

Қарорда бу каби ишлар фақатгина тошқин сувлар ва сел оқимларини ўтказиш имконияти чекланганлиги натижасида вужудга келадиган салбий оқибатларга барҳам бериш учунгина амалга оширилиши белгиланди.

Мазкур чораларни амалга ошириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ихтисослашган муҳандислик-техник отрядлар ташкил этилиб, улар тошқин, сел ва ўпирилиш хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда қирғоқларни мустаҳкамлаш, ҳимоя ва тиклаш ишларини амалга оширади. Мазкур фаолият билан бошқа ташкилотлар ҳам шуғулланиши мумкин.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишни тартибга солиш ва уларнинг экологияга салбий таъсирини бартараф этиш учун мазкур фаолият дарё ўзанларини тозалаш ва улар қирғоқларини мустаҳкамлашда лицензия асосида амалга оширилишга ижозат берилади.

Ўзанларда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун лицензия тасдиқланган захиралар мавжуд бўлганда ва сув режимига салбий таъсири аниқланмаганда Вазирлар Маҳкамасининг махсус комиссияси томонидан тақдим этилади.

Ушбу соҳада қонунчиликнинг бузилишини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида вилоят, туман ва шаҳар даражасида 12 та вазирлик ва ташкилотлар вакилларидан иборат доимий фаолият олиб борувчи маҳкамалараро гуруҳлар ташкил этилади.

Ушбу гуруҳлар республикадаги умумий узунлиги 12,7 минг километрни ташкил этувчи 437 та дарё ва бошқа сув объекти ҳудудида фаолият олиб боради. Маҳкамалараро гуруҳларга прокуратура органлари раҳбарлик қилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар