Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент давлат юридик университети 5 кунлик таълим тизимига ўтди
13-09-2017 12:18 0 1457 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкент давлат юридик университети 5 кунлик таълим тизимига ўтди

Тошкент давлат юридик университети 5 кунлик таълим тизимига ўтди

Ҳафтанинг шанба куни профессор-ўқитувчилар таълим жараёнидаги янгиликлардан хабардор бўлиб боради, илмий изланишлар билан шуғулланади. Талабалар мустақил таълим жараёнига жалб этилади.

Тошкент давлат юридик университетда 5 кунлик таълим тизими жорий этилди, деб хабар қилинди sputniknews-uz.com миллий матбуот марказида Тошкент давлат юридик университети масъул ходимлари хабарига таяниб ёзади.

Таъкидланишича, янги ўқув йилидан эътиборан университет ҳафтада 5 кунлик таълим тизимига ўтган. Бунда ҳар ҳафтанинг шанба куни профессор-ўқитувчилар таълим жараёнидаги янгиликлардан хабардор бўлиб боради, илмий изланишлар билан шуғулланади. Талабалар мустақил таълим жараёнига жалб этилади.

Тадбирда шунингдек, 2017/2018 ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижалари, ўқув-тарбиявий жараён сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди, журналистлар саволларига жавоб қайтарилди.
Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишига 6 мингдан зиёд абитуриентдан ҳужжатлар қабул қилинди. Улар орасида 518 ҳарбий имтиёзга эга ёшлар, 3 фан олимпиадаси ғолиби ўқишга кириш истагини билдирган.
2017/2018 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишига 20 давлат гранти, 580 тўлов-контракт асосида 600 талаба ўрни ажратилди.


Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишига чет эл фуқароларини ўқишга қабул қилиш бўйича соддалаштирилган тизим жорий этилди. Эндиликда улар университетга тест синовларисиз, суҳбат натижасига кўра қабул қилинади. Жорий ўқув йилида Россия, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Қозоғистон ва Туркманистондан 11 абитуриент мазкур университет талабалари сафига қабул қилинди.

Университетда 2017/2018 ўқув йили учун магистратура таълим йўналишига 120 ўрин ажратилган бўлиб, 74 талаба қабул қилинган. Бу ҳолатни университет масъуллари магистратурага қабул жараёнида янги тизим жорий этилгани ва талаблар янада ортгани билан изоҳлашди. Янги тизимга кўра, эндиликда талабгорлар 2 босқичда синовдан ўтади. Дастлабки босқич тест синови. Иккинчи босқичда эса ёзма имтиҳон. Бундан ташқари чет тилини билиш даражасига алоҳида эътибор қаратилади.

Матбуот анжуманида маълум қилинишича, тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул суммаси Тошкент давлат юридик университетида бир йиллик тўлов-контракт пулининг 25 баробарини ташкил қилди. Бунда абитуриентлар тўплаган балл кетма-кетлигига қатъий таянилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

VII Европа киноси фестивали бошланди. Фестивалнинг очилиш маросими ЭОАВМАнинг “Медиа-холл” биносида ўтказилди.

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

expo
Боглиш маколалар