Главная > Жахонда > Нурсултон Назарбоев Қасим-Жомарт Тоқаевни президентликка номзод сифатида таклиф қилди

Нурсултон Назарбоев Қасим-Жомарт Тоқаевни президентликка номзод сифатида таклиф қилди



Нурсултон Назарбоев Қасим-Жомарт Тоқаевни президентликка номзод сифатида таклиф қилди

“Нур Отан” партияси раиси Нурсултон Назарбоев Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон президентлигига номзод сифатида илгари суришни таклиф қилди. Бу ҳақда Tengrinews интернет-нашри хабар тарқатди.

“Партия раиси сифатида Қозоғистон Республикаси Президентлиги учун Қасим-Жомарт Тоқаевни номзодини кўриб чиқиш учун таклиф этаман. Узоқ йиллар давомида бирга ишлаганим учун уни яхши биламан, уни мазкур лавозимга мамлакатдаги энг муносиб номзод деб ҳисоблайман. Тоқаев мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ турли жойларда менинг ёнимда бўлди. У мен билан биргаликда ташқи сиёсатимизни барпо этишда иштирок этганлардан бири бўлди, узоқ йиллар Қозоғистон Ташқи ишлар вазири сифатида ишлади.

Унинг дипломатик мавқеи хорижда юқори баҳоланади. Биласиз, у БМТ бош котиби ўринбосари сифатида ишлаган ва жуда тажрибали сиёсатчи саналади”, - деди Нурсултон Назарбоев “Нур Отан” партиясининг навбатдан ташқари XIX қурултойида.

Маълумот учун, Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг амалдаги президенти саналади. Апрель ойи бошларида давлат раҳбари 9 июнь куни мамлакатда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилди.
Вернуться назад