Главная > Жахонда > Трамп: Саммитда Ким Чен Иннинг шахсий хавфсизлиги таъминланади

Трамп: Саммитда Ким Чен Иннинг шахсий хавфсизлиги таъминланади



Трамп: Саммитда Ким Чен Иннинг шахсий хавфсизлиги таъминланади

АҚШ ва КХДР етакчиларининг бўлажак учрашуви жаҳон афкор оммасини қизиқтираётган муҳим тадбирлардан. Ҳозирча, икки давлат саммитининг ўтказиладиган вақти ва жойи маълум бўлсада, сўнгги кунларда халқаро ҳаётда кузатилган воқеалар, хусусан, Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея биргаликда ўтказган ҳарбий-ўқув машғулотлар туфайли Пхеньян ўз норозлигини билдиргани тарихий учрашув тақдирига дахл қилаётгандек. Хўш, Америка ва Шимолий Корея саммити ўтказиладими?

“Euronews”нинг ёзишича, АҚШ президенти Жанубий Корея етакчиси Мун Чже Ин билан бўлган учрашувда тарихий саммит ўтказилмаслиги мумкин, деган эҳтимол ҳам йўқ эмаслигини билдирган. Унинг таъкидлашича, агар шундай бўлса, бундан қўрқиш ярамайди. Чунки Сингапурдаги учрашув ҳозирча қолдирилгудек бўлса, кейинроқ ўтказилади барибир деб хабар қилмоқда ЎзА нашри.

Трамп шунингдек, айни вақтда Қўшма Штатлар КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан бўлажак учрашувга тайёргарлик кўраётганини айтиб ўтиб, Шимолий Корея ядроқуролдан бутунлай воз кечишига амин эканини қўшимча қилган. Унинг сўзларига кўра саммитда Ким Чен Иннинг шахсий хавфсизлиги таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ раҳбари Дональд Трамп "Twitter" да Ким Чен Ин билан шу йилнинг 12 июнида Сингапурда учрашишини маълум қилган эди. Шунингдек, қатор хорижий ОАВлар ўз манбаларига асосланиб, Америка Қўшма Штатлари ва Шимолий Корея хавфсизлик саммитига Сингапур давлати мезбонлик қилиши ҳақида хабарлар тарқатди. Уларга кўра саммитни ўтказиш жойи ҳақидаги ташаббус Вашингтон томонидан чиққан бўлиб, . айнан Сингапур танланганига эса мазкур давлатнинг учта ўзига хос афзаллиги: хавфсизлик, холислик (Сингапур мақоми), қулай жойлашув сабаб бўлган.

Вернуться назад