Главная > Жахонда > Хитойлик собиқ амалдор умрбодга қамалди

Хитойлик собиқ амалдор умрбодга қамалди



Хитойлик собиқ амалдор умрбодга қамалди

Бугун Тяньцзин шаҳри Биринчи Халқ суди Хитой Коммунистик партияси сиёсий бюросининг собиқ аъзоси Сунь Чжэнцайни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениесига таяниб uza.uz ёзмоқда.

Суд ҳукми ўқиб эшиттирилгандан сўнг, собиқ амалдор ўз айбига тўлиқ иқрорлиги, қилган жиноятидан пушаймондалиги, суд адолатли қарор чиқаргани ва ҳукм устидан шикоят қилмаслигини маълум қилган.

Суд қарорига кўра, Сунь Чжэнцай сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум қилинди ва унинг мол-мулки мусодара бўлади

Ўтган йилнинг декабрь ойида Хитой Халқ Олий прокуратураси Сунь Чжэнцайни коррупция билан шуғулланганликда гумон қилиб, суриштирув ишларини бошлаган эди. Тергов маълумотларига кўра гумондор ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, 170 миллион юан (27 миллион доллар атрофида) пора олган бўлган. Жиноят ишининг шу йил 12 апрель санасида ўтказилган биринчи эшитувида Сун Чжэнцай қўйилган айбни бўйнига олди.

Суриштирув-терговга қадар Сунь Чжэнцай Хитой Давлат Кенгаши раҳбарлигига номзодлар рўйхатида бўлган.
Вернуться назад