Главная > Жахонда > Трамп АҚШнинг ЖЧ-2026 йилга аризасини қўллаб-қувватламайдиган давлатларни огоҳлантирди

Трамп АҚШнинг ЖЧ-2026 йилга аризасини қўллаб-қувватламайдиган давлатларни огоҳлантирди



Трамп АҚШнинг ЖЧ-2026 йилга аризасини қўллаб-қувватламайдиган давлатларни огоҳлантирди

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш аризаси қўллаб-қувватланишини БМТ давлатларига ёрдам бериш билан боғлади.
“АҚШ Канада ва Мексика билан ЖЧ-2026 йилни ўтказишга кучли ариза топширди. Агар биз доимо қўллаб-қувватлайдиган давлатлар АҚШнинг аризасига қарши чиқсалар, бу ачинарли бўларди. Унда биз нима учун бу давлатларни (жумладан БМТда) қўллаб-қувватлашимиз керак?”, деб ёзган Трамп твиттерда.

АҚШ, Канада ва Мексика ЖЧ-2026 ўтказиш учун қўшма ариза топширишган, уларнинг ҳозирча ягона рақиби Марокаш бўлиб турибди.

Трамп аввал ҳам бундай тактикани бошқа масалалар бўйича ҳам қўллаган. Жумладан, у АҚШнинг Исроилдаги элчихонасининг Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчирилишини маъқулламайдиган давлатларни қўллаб-қувватламай қўйиш билан таҳдид қилган.


Вернуться назад