Главная > Жахонда > Россия АҚШнинг 60 нафар дипломатини чиқариб юборади ва Петербургдаги бош консулликни ёпади

Россия АҚШнинг 60 нафар дипломатини чиқариб юборади ва Петербургдаги бош консулликни ёпади



Россия АҚШнинг 60 нафар дипломатини чиқариб юборади ва Петербургдаги бош консулликни ёпади

Россия АҚШнинг «Скрипаль иши» бўйича ҳаракатларига жавобан Қўшма Штатлар Санкт-Петербургда бош консуллик очишига розиликни қайтариб олади ва 60 нафар америкалик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости» ҳабарига таяниб daryo.uz ёзмоқда


Вазир Россия дипломатларини чиқариб юборган бошқа давлатларга нисбатан ҳам шундай чоралар кўрилишини маълум қилди.

Россия ТИВ АҚШ дипломатлари бадарға қилинишини тасдиқлади. Улардан 58 нафари Москвадаги ваколатхона ва икки нафари Екатерингбургдаги консуллик ходимидир.

Дипломатлар 5 апрелгача Россияни тарк этиши лозим. Санкт-Петербургдаги бош консуллик биноси эса 1 апрелгача бўшатиб қўйилиши талаб қилинди.
Вернуться назад