Главная > Жахонда > Бугун Си Цзиньпин Хитой Халқ Республикаси Раислигига қайта сайланди

Бугун Си Цзиньпин Хитой Халқ Республикаси Раислигига қайта сайланди



Бугун Си Цзиньпин Хитой Халқ Республикаси Раислигига қайта сайланди

17 март куни 13-чақириқ Бутунхитой халқ вакиллари йиғини биринчи сессияси депутатлари бир овоздан Си Цзиньпинни беш йил муддатга Хитой Халқ Республикаси Раислигига сайлашди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

Шунингдек, Си Цзиньпин Хитой Халқ Республикаси марказий ҳарбий кенгаши раиси лавозимига ҳам қайта сайланган.

Мамлакат конституциясига мувофиқ Хитой Халқ Республикаси Раислиги лавозими 1954 йилда жорий қилинган эди. 1975 йилда лавозим бекор қилиниб, 1982 йилда қайта тикланган. Жорий йилнинг 11 мартига қадар Хитой Халқ Республикаси Раислигига номзод беш йил муддат билан икки марта сайланиш мумкин эди. Бироқ, конституцияга киритилган тузатишга кўра, эндиликда номзод бу лавозимни чекланмаган муддатгача эгаллай олади.
Вернуться назад