Главная > Жахонда > Дунёдаги энг узун тезюрар поезднинг илк синови

Дунёдаги энг узун тезюрар поезднинг илк синови




Дунёдаги энг узун тезюрар поезднинг илк синови

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида 16 вагондан ташкил топган ва умумий узунлиги 415 метрга тенг дунёдаги энг узун тезюрар поезд бўлиши кутилаётган “Fuxing” биринчи синовдан ўтказилди.

“Синьхуа” ахборот агентлигининг ёзишича, унинг тезлиги 315 км./соатгача етди. Ушбу транспорт воситаси узунлиги бўйича эса ўз муқобилларидан икки баробар катта бўлиб, 1100 дан зиёд йўловчини ташишга мўлжалланган.

Уни яратган “CRRC Tangshan” компанияси мутахассисларининг айтишича, бу борада жами 28 та синов амалга оширилади. Шундан сўнг уни лойиҳалаш ва тайёрлаш учун рухсат олинади. Улар мазкур инновация узоқ вақт хизмат қилиши ва ишончли бўлишига ваъда бераяпти.

“Жэньмин жибао” нашрининг Хитой темир йўллар илмий-тадқиқот институти бош муҳандиси Чжао Хунвэй маълумотларига асосланиб хабар беришича, поездда автопилотдан ташқари энергияни тежаш ва атроф муҳит муҳофазасининг янги тизими ўрнатилади, шунингдек, инновацион материаллардан фойдаланиш соҳасига катта эътибор қаратилади.
Вернуться назад