Главная > Жахонда > Жириновский ўзи сайланган тақдирда «энг шафқатсиз диктатура»ни ваъда қилди

Жириновский ўзи сайланган тақдирда «энг шафқатсиз диктатура»ни ваъда қилди


Россия президентлигига номзод Владимир Жириновский сайловолди мунозаралар чоғида ўзи сайланган тақдирда, энг шафқатсиз диктатурани ваъда қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Жириновский ўзи сайланган тақдирда «энг шафқатсиз диктатура»ни ваъда қилди

«Мен куч ишлатиш услуби билан мамлакатдаги вазиятни ўзгартираман, мен барчани — олигархларни ва ўғриларнинг ҳаммасини жазолайман, чет элдан пулларни қайтараман. Демократия шароитида бу имконсиз, мен энг шафқатсиз диктатурани жорий қиламан. Кейинроқ, ҳамма нарса тинчланганидан сўнг, биз бой давлатга айлангач, иккита қудратли партия тузамиз. Ва ҳар сафар ушбу партиялардан турли номзодлар президент бўлади», — деди Жириновский «Биринчи канал»даги мунозаралар чоғида.

Россияда президент сайлови 18 март куни бўлиб ўтади. Унда номзод сифатида қатнашиш учун саккиз киши, шу жумладан, Россия Либерал-демократик партиясидан Владимир Жириновский, «Фуқаролик ташаббуси»дан Ксения Собчак ва мустақил номзод Владимир Путин расман рўйхатдан ўтган.
Вернуться назад