Главная > Жахонда > Европа иттифоқи: Brexit бўйича битим лойиҳаси ниҳоясига етмоқда

Европа иттифоқи: Brexit бўйича битим лойиҳаси ниҳоясига етмоқда



Европа иттифоқи: Brexit бўйича битим лойиҳаси ниҳоясига етмоқда

Европа иттифоқи Буюк Британиянинг иттифоқ таркибидан чиқишига оид битим лойиҳасини якунлаш арафасида. Бу ҳақда душанба куни Еврокомиссия расмий вакили Маргарит Схинас Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

“Ҳозир биз икки масалада иш олиб бормоқдамиз: биринчиси – ўтиш даврига оид шартнома бўлса, иккинчиси – Буюк Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича келишувни якунлашдир”, деди Маргарит Схинас.

Унинг фикрича, келишув лойиҳаси яқинда тайёр бўлади. “Биз ҳар икки масала борасида кутилган натижаларга яқин турибмиз. Шунга қарамасдан мазкур лойиҳаларни якунига етказиш бўйича аниқ санани айтиш фикридан йироқман. Аммо тайёр бўлгач, уни, албатта сизнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз”, дея қўшимча қилган Еврокомиссия расмий вакили.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 23 февраль куни Брюсселда Европа иттифоқига аъзо 27 давлат вакилларининг норасмий саммити ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу саммит доирасида катта эҳтимол билан Brexit бўйича битим лойиҳаси муҳокама қилинади.

Вернуться назад