Главная > Жахонда > Миср армияси Синайдаги аксилтеррорчилик операцияси давомида 400 гумонланувчини қўлга олди

Миср армияси Синайдаги аксилтеррорчилик операцияси давомида 400 гумонланувчини қўлга олди



Синай яриморолининг шимолий ва марказий туманларидаги кенг кўламли аксилтеррорчилик операциясида иштирок этаётган Миср армия бўлинмаси ўн нафар жангарини йўқ қилди, яна 400 гумонланувчини қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат Қуролли кучларининг 13 февраль, сешанба куни тарқатилган баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС» маълумотига таяниб daryo.uz

Миср армияси Синайдаги аксилтеррорчилик операцияси давомида 400 гумонланувчини қўлга олди

Қўлга олинганлар орасида чет элликлар ҳам борлиги таъкидланмоқда.

Шунингдек, террорчилар томонидан фойдаланилаётган 20 га яқин транспорт воситаси, жангарилар омборлари йўқ қилинган, 80 га яқин портловчи қурилма аниқланиб, зарарсизлантирилган.
Вернуться назад