Главная > Жахонда > Дунё давлатларининг инновациялар индекси эълон қилинди

Дунё давлатларининг инновациялар индекси эълон қилинди


Дунё давлатларининг инновациялар индекси эълон қилинди

Bloomberg нашри дунё давлатларининг анъанавий инновациялар индексини чоп этди. Рейтингда илмий-тадқиқот фаолияти ривожланиши, олий таълим самарадорлиги, патентлар миқдори, мамлакатда ишлаб чиқарилувчи инновацион маҳсулотлар ҳисобга олинади дейди хабарда kun.uz

Рейтингнинг биринчи поғонасини 5 йилдан бери Жанубий Корея эгаллаб келмоқда. Ушбу давлат патент фаоллиги кўрсаткичи бўйича етакчилик қилмоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, 2000-йилларда Жанубий Кореянинг Samsung компанияси АҚШда IBM’дан ташқари, бошқа исталган компаниядан кўпроқ патент олган.

2-ўринда ўтган йилдагидек Швеция жойлашди, 3-ўринни Сингапур эгаллади. Сингапур Германия, Швейцария ва Финляндияни биринчи навбатда олий таълимнинг юқори самарадорлиги ва оммабоплиги ҳисобига ортда қолдирган.

АҚШ 11-ўринга тушиб кетиб, 6 йил ичида илк бор юқори ўнталикни тарк этди. Бунга мамлакатда олий таълим самарадорлиги пасайгани сабаб бўлган. Хитой 2 ўринга юқорилаб, 19-ўринни эгаллаган. Россия эса бир ўринга – 26-ўриндан 25-ўринга кўтарилди.
Вернуться назад